Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
15 янв 2025, 14:33
"Манчестер Юнайтед" собиқ устози Эрик тен Хаг "Боруссия Д" бош мураббийи бўлиш учун асосий даъвогар бўлиб қолмоқда.

Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди. Нидерландиялик мутахассис "қизил иблислар" бошқарувини 2024 йилнинг октябрь ойи охирида кетган эди. Айни пайтда эса тен Хагни дордмундликларни бошқараётган Нури Шахинга ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Тен Хаг ўтган жума куни Бундеслига 16-тури доирасида бўлиб ўтган "Байер"га қарши ўйин (2:3)ни бевосита "Сигнал Идуна Парк"дан кузатиб борган. 

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: x.com/Plettigoal