Тен Хаг "Ньюкасл"ни бошқаришни хоҳламаяпти

Alisher
31 окт 2021, 16:27
"Ньюкасл"нинг янги хўжайинлари янги жамоа учун мураббий қидиришмоқда.

Саудияликлар "Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хагни таклиф қилишни жуда ҳам хоҳлашмоқда. Нидерландиялик ўз маошини 5 баробарга ошириб олиши мумкин, аммо у АПЛдаги қийин вазият сабаб жамоани бошқармоқчи эмас.

Тен Хагнинг "Аякс"да ишлари яхши кетмоқда, жамоа Чемпионлар Лигаси плей-офф чиптасини олишга яқин. "Ньюкасл" эса лигада қолиш учун курашмоқда.

"Ньюкасл" Эрик тен Хагни трансфер бозорида катта имкониятлар бериш йўли билан кўндирмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mirror