

"Биз ўйинни назорат қилдик ва яхши гол урдик. Буни ажойиб ўйин демаган бўлардим, аммо ёмон ўйин ҳам эмас. Иккинчи таймда кўпроқ куч билан ҳаракат қилишимиз лозим эди. Ҳисоб 2:0 бўлганида барчаси ҳал бўларди.
Ўйин тугашига 1 ёки 2 дақиқа қолганида гол ўтказиб юборганингдан сўнг нимадир дейиш қийин. Гарчи, Каземирода гол уриш имкони бўлган бўлсада. Бундан ҳулоса чиқариш керак.
Каземиро тўпга тегмай ўйин қоидасини бузди. Вазият хавфли эди, у буни ўзгартирмоқчи бўлганди.
Сўнгги маротаба МЮ "Арсенал"ни Каземиросиз ютган. Бу ишни яна бир марта бажаришга тўғри келади", - деди тен Хаг.


