UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Суперлига. "Хоразм" — "Насаф". Асосий таркиблар маълум  2 16:55"Барселона" "Аталанта" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  0 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   22 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  2 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  12 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  17 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  14 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  7 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  18 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  15

Темурхўжа Абдухолиқов: “Имкониятлардан унумли фойдалана олмадик” Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: “Имкониятлардан унумли фойдалана олмадик”

Кеча бўлиб ўтган “Локомотив” – “Фулад” баҳсидан сўнг футболчилар микст-зонага кириб ўтишди. Шу аснода “Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов билан суҳбатлашдик.
- Ўйинни ўзингиз ҳам кўрдингиз, ютадиган рақиб эди. Имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Бироз омад етишмади. Гол уришда бироз оқсаяпмиз. Ўйлайманки келгусида ҳаммаси яхши томонга ўзгаради – дея гап бошлади Абдухолиқов.

- Ғалабани сақлаб қолиш учун жамоага нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Тартибми...? Билмадим. Биз яна битта гол уришимиз керак эди. Шунда ҳаммаси ўзимиз истагандек кечарди. Энг асосийси вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Учрашув давомида ўнг қанот ярим ҳимоясига ўтиб ҳам харакат қилганингизни кўрдик. Бу мураббийнинг кўрсатмаси эдими?
- Эътибор берган бўлсангиз ўйинни иккита ҳужумчи билан бошладик. Бундай пайтда битта ҳужумчи керак бўлса қанотга ёки марказга ўтиб, ёрдам бериши керак. Бу ўзига хос тактика эди. Бир жойда “қотиб” қолиш керак эмас.

- Сизда янги жамоага киришиб кетиш жараёни қандай кечмоқда?
- Умумий жамоага мослашиб кетишим қийин бўлмади. Деярли барча футболчилар билан олдиндан таниш эдик. Аммо ўйинга тўлиқ мослашиб кетиш учун бироз вақт керак. Яна бир нечта учрашувлардан сўнг ҳаммаси кўнгилдагидек кечишига ишонаман. Мана бугун ОЧЛдаги илк очкоимизни қўлга киритдик. Келгуси учрашувларда ғалабамизни ҳам нишонлашга астойдил уринамиз.

- Эроннинг “Фулад” жамоаси бугун сизда қандай таассурот қолдирди?
- “Фулад” яхши, интизомли жамоа экан. Менимча ҳамма Эрон клублари шундай. Ўйлайманки гуруҳдан чиқишга кучимиз етади. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Муҳими кейинги учрашувларга яхши тайёргарлик кўриб, 100 фоизли натижа қайд этиш керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика