UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  0 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  9 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  28 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  31 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1

Темурхўжа Абдухолиқов: "ОЧЛга жамоалар тасодифан чиқиб қолишмайди " Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "ОЧЛга жамоалар тасодифан чиқиб қолишмайди "

Қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Темурхўжа Абдухолиқов клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Қуръа жараёнини кузатиб бордим. Ўйлашимча, бизга оддий рақиблар рўпара бўлмади. Зеро бундай нуфузли турнирга жамоалар тасодифан чиқиб қолишмайди.



Лекин гуруҳдан чиқиш учун барчада бирдек имконият бор. Агар биз энг яхши ўйинимизни намойиш эта олсак, гуруҳдан албатта чиқа оламиз.

Ортда қолган мавсумда жамоамиз чорак финалга қадар етиб борди. Лекин ҳеч бир ўйин осон ўтмади. Шу боисдан ҳозирданоқ айтиш мумкинки, келаси йили ҳам ҳар бир ўйин жуда жиддий тайёргарлик талаб этади. Жамоамиз олдига катта мақсадлар қўйилади.
 
Бу сафар ўтган галгидан кўра узоқроққа боришни кўзлаяпмиз. Зеро натижалар яхшилансагина жамоада ўсиш бўлади, - дейди тажрибали ҳужумчи.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика