UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26"Аякс" Нуну Тавареш билан шартнома имзоламоқчи  0 19:01Саутгейт Швейцарияга қарши ўйинда Англиянинг тактикасини ўзгартириши мумкин  0 18:39"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячси билан келишиб қўйди  0 18:16Расман: Зелинский "Интер"га ўтди  1 17:50"Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувида қўпол хатолар бўлди. 13-тур ва 5-турнинг қолдирилган ўйинларида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  7 17:32"Хетафе" "Реал" тарбияланувчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 16:54Мендеш Килиан Мбаппега қарши ўйин ҳақидаги саволга жавоб берди  0 16:31"Брентфорд" "Ред Булл Зальцбург" ҳимоячсини сотиб олмоқчи  0 16:06Алекс Фергюсон: "Роналду ЖЧ-2026да ўйнашини тасаввур қила олмайман"  39 15:34Расман: "Манчестер Юнайтед" Эрик тен Хаг билан янги шартнома имзолади   11 15:02"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси "Ньюкасл"га ўтиши мумкин  3 14:38"Рома" Ла Лига ўтган мавсуми тўпурарларидан бирини сотиб олмоқчи  4 14:17"Ювентус" Войцех Шеснини сотиб юбориши мумкин  1 14:07Суперлига. Биринчи давранинг 5 кашфиёти   8 13:36"Барселона" Араухонинг трансфер нархини маълум қилди  6

Темур Яфаров: “Олий лигага лойиқлигимизни исботладик!” Янгиликлар

Темур Яфаров: “Олий лигага лойиқлигимизни исботладик!”

Ўтган ҳафта юртимизда 2015 йилги футбол мавсумига расман якун ясалди.

Йилнинг сўнгги учрашуви “Оқ-тепа” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги олий лигага ўтиш ўйини бўлди. Қизиқарли, курашларга ва дарвозабонларнинг сейвларига бой ўтган беллашувда олий лига вакили “Сўғдиёна” ғалаба қозонди. Биз куни кеча “Оқ-тепа”нинг вице-сардори Темур Яфаров билан суҳбатлашдик.


- Темур, даставвал “Оқ-тепа” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги ўтиш ўйини ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Учрашувнинг биринчи бўлимида бизда бироз ҳаяжон бўлди. Қолаверса, сунъий майдондан кейин табиий майдонга кўникишимиз ҳам бироз қийин кечди. Иккинчи таймда ҳаммасига мослашиб, яхши ўйин кўрсатдик. Фикримча, ўша учрашувда “Сўғдиёна”дан кучлироқ эдик. 


- Шунақа дейсизку, “Сўғдиёна” футболчилари ҳам бир қатор юз фоизлик имкониятларни кўкка совурди...

- Лекин ўша ҳужумларни имкони бўлса, яна бир марта эсланг, улар асосан қарши ҳужумда дарвозамизга хавф солишди. Биз айниқса, иккинчи таймда ҳужумга ўтиб кетдик. Улар бизни қарши ҳужумларни жазолашга ҳаракат қилишди. Тўғри, дарвозамиздан ўрин олган иккинчи голда улар комбинация ташкил қилишди. Аммо ўша голда энг катта хатони ўзимиз қилдик. Ўзимизнинг хатомиз сабабли улар гол уриш имкониятига эга бўлишди. 


- “Сўғдиёна” футболчилари биринчи бўлимда ҳам, иккинчи таймда ҳам Михаил Наумов билан бирга-бир чиқиб, дарвозани ишғол қила олмагани “Оқ-тепа”нинг омадимиди ёки рақиб ўйинчиларининг тажрибасизлигими?

- Мен буни “Оқ-тепа”нинг омади ёки “Сўғдиёна” футболчиларининг тажрибасизлиги демаган бўлардим, шунчаки, Наумов ўзининг маҳоратини кўрсатди. Эътибор беринг, бирорта зарба дарвоза устуни ёки тўсинига теккани йўқ. Ҳамма зарбанинг йўлига Михаил тўсиқ бўлди. Қойил қолиш керак! Аслида ўша куни ҳамма футболчилар яхши ўйнади. Биз “Оқ-тепа”ни олий лигада иштирок этишга лойиқ эканлигини исботладик. Ўша кунги ўйинимизни кўрган мухлис-у, мутахассислар бунга амин бўлди, деб ўйлайман.


- “Оқ-тепа” олий лигага лойиқлигини исботлади дейсизку, лекин барибир мағлубиятга учрадинглар. Ўйиндан олдин “Оқ-тепа” атайин ютқазади, деган гап-сўзлар урчиганди. Буни ўзларинг ҳам эшитган бўлишларинг табиий. Якунда ўша гап-сўзлар ўзини оқлагандек, ютқаздиларинг.

- Аслида “Орол” ва “Машъал-2”га қарши ўйинларда очко йўқотмасдан барча масалани ўтиш ўйинида қолдирмаганимизда бундай гап-cўзлар урчимаган бўларди. Жамоа таркибида бир қатор ёшлар тўп суради. “Сўғдиёна”га қарши ўйинда майдонга тушган ёшларнинг аксари ҳали олий лигада умуман ўйнамаган ёки жуда кам учрашувларда ҳаракат қилишган. Табиийки, бу борада тажриба кам. Ўша куни ҳам қайсидир маънода тажриба ўз сўзини айтди. Учрашувдан кейин мухлислар ҳам яхши ўйнаганимизни эътироф этишди. Агар ҳисоб 1:1 бўлиб турганида ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олганимизда ишонинг натижа умуман бошқача кўриниш оларди. Нега? Чунки биз ҳимояга кўпроқ эътибор қаратиб бўлса ҳам ҳисобни ушлаб қолардик. Ҳисобда ортда бораётганимизда ҳужумга ўтиб, вазиятни тенглаштирдик. 1:1 ҳисобидан кейин қарши жамоа гол урса, ўша тараф ғалаба қозонарди. Биз гол ура олмадик, рақиб оддий вазиятдаги хатоимиздан унумли фойдаланиб, бизни жазоланди. Ишонтириб айтаман, агар биз иккинчи голни урганимизда “Сўғдиёна”га ҳисобни тенглаштириши учун имкон бермасдик. Ҳақиқат шуки, биз шу куни атайин ютқазганимиз йўқ!



- Темур Ҳакимов гол урган вазиятда тўпни унга сиз оширдингиз. Ўша вазиятда тўпни таваккал олдинга тепиб юборганмидингиз ёки Ҳакимовни кўра олиб, шунга мос равишда қарор қабул қилгандингизми? 

- (кулиб) Яқинларим ҳам ўша вазиятда таваккал қарор қабул қилдинг, деди. Мен ўша вазиятда умуман таваккал қилмадим. Темурни қандай ҳужумчи эканлигини, қайси чизиқда тўп суришини, қандай салоҳиятга эга эканлигини жуда яхши биламан. Тўп оёғимга келиб тушгач, олдинга қарадим ва Ҳакимовнинг тезлигини инобатга олиб, тўпни у томонга оширдим. 


- Ҳисоб 1:1 бўлиб турганида ғалабага қанчалик ишонган эдингиз. Ёки жамоанинг мақсади пенальтилар сериясида ғалаба қозониш эдими?

- Йўқ. 90 дақиқада барчасини ҳал қилишни режалаштиргандик. Чунки биз пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрмагандик. Эътибор берган бўлсангиз, иккинчи бўлимнинг илк дақиқалариданоқ ҳужумга ўтдик ва майдондаги устунликни ўз қўлимизга олдик. Мақсад – вазиятни ўнглаб, ғалаба қозониш эди. Шунга мос равишда ҳаракат қилдик ва ҳисобни тенглаштирдик. Яна гол урсак бўларди, бироқ омадимиз келмади. Аламлиси, йўқ жойдан гол ўтказдик. Ҳақиқатдан ҳам йўқ жойдан. Ҳисоб тенглашганидан кейин ҳам, иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳам ҳимояни ўйламадик. Кўрган бўлсангиз керак, учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳам гол уриш учун имкониятимиз бўлди. Агар Жалолиддин Саидовнинг зарбаси голга айланганида вазият умуман бошқача бўларди. У ерда Жалолнинг айби йўқ. Саидов тоза марказий ҳимоячи. Зарба ҳам ҳимоячига мос равишда бўлди. Зарбада узоқ бурчак кўзланди-ку, бироқ бироз кучсизроқ чиқди. Агар унинг ўрнида тажрибалироқ футболчими ёки ҳужумчими бўлганида катта эҳтимол билан зарба голга айланарди! 


- Мағлубият бу - бир йиллик меҳнат, футболчиларнинг олдига қўйилган вазифа бажарилмаганидан дарак беради. Учрашувдан кейин раҳбарият ва мураббийлар штаби ўйинчиларга нима деди?

- Беллашувдан сўнг мураббийимиз айнан шу ўйиндаги ҳаракатларимиз, меҳнатимиз, ғалаба учун боримизни берганимизга раҳмат деди. Чунки натижа бизнинг фойдамизга бўлмаган бўлса-да, мураббийимиз ҳам майдонда биз қандай ҳаракат қилганимизни ўз кўзи билан кўрди. Сабаби, йигитлар ҳақиқатдан ҳам мазкур ўйинда ғалаба қозониш учун бор кучларини сарфлашган эди. Яна бир гап: “Оқ-тепа” чемпионатдаги сўнгги учрашувини 7 ноябрда ўтказганди. “Сўғдиёна” эса, аксинча, 20 ноябрь куни олий лигадаги охирги ўйинида майдонга тушиб, ўша тонусда ўтиш учрашувига тайёргарлик кўрди. Уларнинг жисмоний ҳолати, ўйин амалиёти яхши бўлганини ҳам эътиборга олиш керак. Бизга ўйин амалиёти етишмагани ҳам айни ҳақиқат-ку! Буни ёддан чиқармаслик шарт! “Оқ-тепа” ўйинни атайин ютқазди, дейишдан олдин ҳамма жиҳатларга эътибор қаратиш керак. Агар салкам 20 кунлик пауза сабабли ўйинимиз чиқмаганида нима дейишарди? Унда аниқ атайин ютқазди, дейишармиди? Биз охиригача ҳаракат қилдик.


- Рақиб “Сўғдиёна” эканлигидан келиб чиқадиган бўлсак, учрашувдан олдин ғалабага ишонч қанчалик юқори эди?

- 100 фоиз. Ҳамма футболчилар ғалабага ишонганди. Аслида футболчи аввало ўзининг кучига, кейин жамоадошларининг ва жамоасининг кучига ишониши шарт! Акс ҳолда ижобий натижага эришиб бўлмайди. 


- Ўйиндан кейин ечиниш хонасидаги вазиятни тасвирлаб берсангиз.

- Ҳеч кимнинг кайфияти йўқ эди. Буни тушуниш учун инсон жуда ҳам ақлли бўлиш шарт эмас! 10-15 дақиқа ечиниш хонасида жимлик ҳукмронлик қилди. Бу дақиқалар давомида футболчилар ечинишмади ҳам. Шунчаки, жим ўтиришди. Ҳеч ким бир-бирига гапирмади. Бош мураббий хонага кириб, йигитларга далда бўладиган икки оғиз гап гапирганидан кейингина футболчилар бироз ўзига келди ва нарсаларни йиғиштириб, уй-уйига жўнади. Аслида биз ҳали ҳам шокдамиз. Аниқроғи, ўзи “Машъал-2” билан дуранг ўйнаганимиздаёқ шокка тушгандик. “Сўғдиёна”га ютқазиб, олий лигага чиқиш йўлланмаси бой берилгач, янада кучлироқ шокка тушиб қолдик. 


- Ҳакам учрашув якунлангани ҳақидаги хуштагини чалганидан сўнг аксар ёш футболчилар майдоннинг ўзида кўз ёш тўкишганига гувоҳ бўлдик...

- Буниси ҳам тушунарли. Боиси, жамоа йил давомида турнир жадвалида пешқадамлик қилди. Ҳамма “Оқ-тепа”ни олий лигага чиқишига ишонарди. Ёшларимиз жамоа билан олий лигага чиқиб, келаси йил ўзларини кўрсатишдан умидвор эди. Қолаверса, иккинчи босқичда асосий рақибимиз “Обод”ни ўзаро учрашувларда мағлубиятга учратиб, иккинчи ўриндаги жамоадан олти очкога илгарилаб кетгандик. Айнан шу ўйинлардан кейин биз деярли олий лигага чиқиб бўлгандик. Қолган учрашувларда очко йўқотишимизни ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмасди. Аммо дастлаб “Зомин”, кейин “Орол” ҳамда “Машъал-2”га қарши ўйинларда муҳим очколарни бой бердик ва пешқадамлик қўлдан кетди. Ўтиш ўйини олий лигага чиқиш учун охирги имконият эди. Буни ҳамма ич-ичидан ҳис қилиб турганди. Тўғри, “Сўғдиёна” олий лига жамоаси, қайсидир жиҳатлар бўйича биздан устун бўлиши мумкин, лекин шунга қарамай йигитлар мазкур ўйинда ғалаба учун борларини беришди. Ҳеч ким рақибдан ҳайиқмади, керак бўлса, устунлик қилдик. Олий лигага лойиқлигимизни барчага кўрсатиб, исботлай олдик, аммо мағлуб бўлдик. Шуниси барчага алам қилди ва футболчилар майдонни кўз ёш билан тарк этди.


- Аслида жамоага нима бўлди? Жамоа нега чемпионатнинг сўнгги учрашувларида омадсизликка учраб, пешқадамликни рақибга топшириб қўйди. “Обод” ҳар иккала ўйинда ҳам мағлубиятга учратилгач олий лигага чиқдик, дея ҳаддан ташқари ўзларингга ишониб юборганмидиларинг?

- Очиғи, “Обод” устидан ғалаба қозонганимиздан сўнг олий лигага чиқдик, дея ўзимизга ҳаддан ташқари ишониб юбориб, якунда бунинг учун тўлов тўладик. Бу тўлов бизга қимматга тушди. Бир йиллик меҳнатимиз чиппакка чиқди. 


- Жамоа “Обод”ни иккала ўйинда ҳам мағлубиятга учратиб, асосий рақибидан олти очко илгариб кетганидан сўнг учта ўйинда хатога йўл қўйди. Аввалига Зоминда ютқазди. Кейин ўз уйида “Орол” ва “Машъал-2” билан дуранг ўйнади. Бу хатоларда фақат жамоа айбдорми ёки ташқи томондан ҳам қандайдир таъсирлар бўлдими?

- Биринчи навбатда ўзимиз айбдормиз. Айтганимдек, асосий рақиб мағлубиятга учратилгач, ўзимизга ҳаддан ташқари ишониб юбордик. Зоминдаги мағлубиятда ташқи таъсирлар ҳам бўлди. Жумладан, Зоминдаги майдоннинг ҳолати жуда ёмон эди. Қолаверса, учрашувни бошқарган ҳакамнинг савияси ҳам пастлиги мағлубиятимизга таъсир қилди. Лекин “Орол” ва “Машъал-2»га қарши учрашувларда бизга омад кулиб боқмади. Умумий маънода, барчасига ўзимиз айбдормиз! 


- “Оқ-тепа” йил бошида ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйганда, кўпчилик бунга ишонмади. Жамоа мавсум давомида турнир жадвалида аксар ҳолларда биринчи ўринни эгаллаб турди ва якунда пешқадамликни топширди. Шундан сўнг айримлар “Оқ-тепа”нинг мақсади ўтиш ўйинида ўйнаб, ютқазиш эди, деган гапларни илгари сурди. Буниси ҳам тўғри чиқди. Жамоанинг етакчи футболчиси сифатида айтингчи, аслида клуб ҳақиқатдан ҳам олий лигага чиқишни мақсад қилгандими?

- Олдинги мавсумларда нима бўлганини билмадим-ку, лекин бу йил жамоа олдига аниқ олий лигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Мураббийлар штаби ва футболчилар шу мақсад йўлида йил давомида меҳнат қилдик. Аммо якунда омадсизликка учрадик. Жамоа олий лигага чиқа олмаса, бу нияти йўқ, эканлигидан дарак бермайди. Ҳайрон қоласан киши, кетма-кет ғалаба қозониб, мақсадга эришсангиз ҳам ғалабаларингизга шубҳаланишиб, ҳаққоний тарзда ютишмаган дейишади. Очко йўқотсангиз ҳам ишонишмайди. Худди бизнинг вазиятга ўхшаб. Жамоа чемпионатда мақсадсиз қатнашиб юраверса ҳам шубҳаланишади. Булар очко берадиган клуб деб! Нима қилиш керак унда?


- “Сўғдиёна”га қарши ўйинда сизни ўзингиз учун умуман янги амплуада, аниқроғи, таянч ярим ҳимоя чизиғида кўрдик. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Мураббийлар штаби, раҳбарият мени қайси чизиқда жамоага фойдам тегишини кўра олса, дарвозада туришга ҳам тайёрман. 


- Бир йил биринчи лигада ўйнадингиз. Бу сизга нима берди?

- “Оқ-тепа”даги шароитлар билан олий лиганинг аксар жамоаларидаги шароитларни солиштирганда деярли фарқ сезмадим. Биринчи лигада менга нима ёқди? Айниқса, биринчи босқичда бир ҳафтада деярли иккитадан ўйин ўтказдик. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдик. Айнан шу жиҳат каминага манзур бўлди. Лекин биринчи лигадаги стадионлар умуман ёқмади. Ўзбекистонда шундай ёмон ҳолатдаги майдонлар борлигини биринчи марта кўрдим.


- Клубда қоласизми?

- Бу жамоанинг олдига келаси йил қандай вазифа қўйилиши, ким бош мураббий бўлиб ишлаши билан боғлиқ. Агар клуб келаси мавсум ҳам олий лигага чиқиш учун кураш олиб борса, албатта жамоада қоламан 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика