UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  0 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  1 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  9 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  4 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  6 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  1 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  5 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5

Темур Яфаров: "Машъал-2" 11 киши бўлиб дарвозага туриб олди Янгиликлар

Темур Яфаров: "Машъал-2" 11 киши бўлиб дарвозага туриб олди

Биринчи лига ўйинлари якунига етишига ҳам битта тур қолди. Кеча чемпионат пешқадами "Оқ-тепа" ўз уйида Машъал-2ни қабул қилиб, нурсиз дуранг қайд этиб асосий таъқибчиси бўлган "Обод"ни ўтказиб юборди.
Натижада "Оқ-тепа" 2-ўринга тушиб қолди ва улар катта эҳтимол билан энди олий лигада 15-ўринни банд этган жамоага қарши плей-офф баҳсини ўтказади. Биз эса "Оқ-тепа" сардори бўлган Темур Яфаров билан суҳбатлашиб, кечаги ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

- "Машъал-2" бутун ўйин давомида ҳимояланди. Деярли 11 киши бўлиб дарвозада турди деса ҳам бўлади. Ҳеч нарса керак эмас бўлган клуб ўлигини ташлади ва бизни қимматли очколардан маҳрум этди. Тўғриси шу куни бизга ҳақиқатдан ҳам омад етишмади. Ғалаба қозонишни жуда-жуда истагандик. Сабаби олий лигага 1-ўринни эгаллаган холда чиқиш асосий мақсадимиз эди.

- Ўйинга тайёргарлик қандай бўлганди? Хотиржамликка берилмадими йигитлар?
- Балким... Фикрингизга қўшиламан эхтимол ёшларда ўйиндан олдин хотиржамлик бўлгандир. Аммо тажрибали футболчилар вазиятни жуда яхши тушуниб турганди. Агарда очко йўқотсак, ҳаммаси тамом бўлишини билардик. Афсуски асосий рақобатчимизни ўтказиб юбордик.

- Аксига олиб ушбу оқшом "Обод" сафардан ғалаба билан қайтди. Сизлар учун энг аламлиси ҳам шу бўлди. Тўғрими?

- "Обод"ни ушбу муваффақият билан табриклайман. Улар элитага деярли чиқди. Чиққанда ҳам ҳақли равишда. Аммо биз улардан кучли эдик. Буни ўзаро икки учрашувда исботлагандик.

- Кейинги турни сафарда ўтказасизлар. Шунчаки расмиятчилик учун ўйнаб қайтасизларми? Бундай дейишимизнинг боиси кўпчилик Ободнинг кейинги турда "Косонсой"ни мағлуб этишини айтмоқда.
- Нима ҳам қилардик....Ҳаёт давом этади. Ҳозирдан тақдирга тан бериш яхшимас. Охиригача курашамиз. Агарда плей-оффда иштирок этсак, астойдил ўйнаймиз.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика