UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  0 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27

Темур Турдиев: "Динамо" билан ўйинда ҳам ғалаба учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Темур Турдиев: "Динамо" билан ўйинда ҳам ғалаба учун ўйнаймиз"

Ўзбекистон Биринчилигининг 5-тур ўйинлари давом эттирилди. "Орол" - "Зомин" учрашуви майдон эгаларининг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Биз учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Беллашувда меҳмонлар ҳисобни очишди. "Зомин"нинг голига бир дақиқа ичида жавоб қайтарганимиз бизнинг ютуғимиз бўлди. Шундан кейин меҳмонлар яна бир марта ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу сафар ҳам ҳисобни тезда тенглаштира олдик. Айтишим керак, биринчи бўлимда бизнинг ўйин унчалик қовушгани йўқ. Аксинча, меҳмонлар яхшироқ ҳаракат қилишди. Уларда кучли жамоа борлиги кўриниб турди. Шунчаки, ҳисоб 1:1 бўлиб турганида "Зомин"нинг бир аъзоси қизил карточка олгани ҳам уларнинг ўйинига салбий таъсир қилди, чоғи.

Танаффусдан кейин устунлик тўлалигича биз тарафда бўлди. Якунда натижа ҳам шунга мос бўлди. Бу сафар биз бўлим аввалида гол урдик. Ундан кейин тўртинчи, бешинчи ва олтинчи голни ҳам ургандик. Аммо офсайд дея баҳоланган олтинчи голимиз инобатга олинмади. Навбатдаги турда "Динамо"ни қабул қиламиз. Гарчи самарқандликлар етакчилардан бири бўлса-да, учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз, - дейди Турдиев.


Фурқатбек Нишонов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика