UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Темур Турдиев: "Биринчи ўйин доим қийин ўтади" Янгиликлар

Темур Турдиев: "Биринчи ўйин доим қийин ўтади"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Шўртан" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиев ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Азамат Алланиязов иштирок этди.





- Клуб номи "Арал Самали" деб номланади. Бу қандай пайдо бўлган?
- 2016 йил клуб қайтадан ташкил этилганди. Ўша пайтдаги раҳбаримизнинг тавсияси билан қўйилган ном.

- Доим биринчи ўйин қийин ўтади. Бугун футболчиларимда босим бор эди. Шунга қарамай ўйинга яхши тайёрландик, ҳеч бир вазиятда рақибга ютқазмадик. Шогирдларимга раҳмат айтаман. Улар охиригача курашишди.

- Таркибимизда Нодиржон Нурматов ва Умид Қурбонов бошқа жойдан келишган. Қолган барча йигитлар ўзимиздан.

- Айни пайтда "Турон" стадиони майсаси Про лига талабларига жавоб бермайди. У ерда иш бошлаб юборилган. Ўтган йил ОФК ёрдамида дунё стандартларига мос бўлган мана шу стадион қуриб берилди. Ҳозирча мана шу стадионда ўйнаб турамиз.

- Кейинги турни "Хоразм"га қарши ўйнаймиз. Ростини айтсам ҳозиргача бор эътиборимизни "Шўртан" билан баҳсга қаратгандик. Мана энди "Хоразм" билан баҳсга тайёргарликни бошлаймиз, - дейди Темур Турдиев.


"Кўп йилларда Ўзбекистон юқори лигасида ўйнадим. Ўтган йил клуб олдига юқори лигага олиб чиқиш мақсади қўйилди. Шу боис "Арал Самали"га келим жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Худо хоҳласа келажакда клубни Ўзбекистон Суперлигасига олиб чиқамиз.

Майдон ҳолати яхши. Барча йигитлар маза қилиб ўйнади, - дейди Азамат Алланиязов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика