Тэмми Абрахам испан грандига ўтиши мумкин
08 окт 2019 11:25
Янгиликлар
Тэмми Абрахам испан грандига ўтиши мумкин
"Челси" ҳужумчиси Тэмми Абрахам фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Хабар берилишича, "Реал" 22 ёшли футболчини сотиб олмоқчи. "Қаймоқранглилар" Кейндан кўра арзонроқ бўлган футболчи билан ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилишган.
Олдинроқ, "Реал" қизиқаётгани айтилаётган Харри Кейн Абрахамдан анча қиммат.
Қайд этиш керакки, "шпорлар" Кейннинг нархини 178 миллион фунт этиб белгилаганларидан сўнг, "Реал" бор эътиборини Тэммига қаратган.
Абрахам жорий мавсум АПЛ доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар