UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  2 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  2 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  7 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  21 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  28 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  10 20:34"Истиқлол" — "Санат Нафт". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  4 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6

"Темирйўлчилар" сафида янгилар кўрикдан ўтишмоқда Янгиликлар

"Темирйўлчилар" сафида янгилар кўрикдан ўтишмоқда

Осиё Чемпионлар Лигаси-2014 плей-офф баҳсларидаги иштироки туфайли мавсумолди ўқув-машғулотлар йиғинига бошқа клублардан эртароқ киришган «Локомотив» клуби аъзолари шу кунларда машғулотларга зўр беришмоқда.
Бугундан машғулотларга темирйўлчиларнинг янги хариди Анвар Ғофуров ҳам келиб қўшилди. Шунингдек, бир муддат Қозоғистоннинг «Астана» клуби кўригида қатнашган Ислом Тўхтахўжаев ҳам «Локомотив» машғулотларида иштирок этмоқда. Жароҳати боис Мавсум-2013нинг иккинчи ярмини ўтказиб юборган Игнатий Нестеров машғулотларда индивидуал тарзда шуғулланишни бошлаб юборган. Унинг қачон сафга қайтиши эса январ ойида Германияга бориб немис шифокорлари кўригидан ўтгач маълум бўлади.

Дарвоқе, жамоа машғулотларида бир қатор янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтишмоқда. Бунга ўтган мавсумни «Нефтчи» сафида ўтказган Элдор Исабоев, «Олмалиқ» клуби шарафини ҳимоя қилган Роман Абдулов, «Локомотив-БФК» ярим ҳимоячиси Сарварбек Сафаров шулар жумласидан. Бундан ташқари машғулотларда яна икки нафар хорижлик футболчи ҳам иштирок этишяпти. Ушбу футболчилар машғулотларда ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилишади. Машғулотлар кунига икки махалдан давом этмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика