Тельо: “Керак бўлса, “Барселона”ни тарк этаман”
14 окт 2013 11:44
Янгиликлар
Тельо: “Керак бўлса, “Барселона”ни тарк этаман”
“Барселона” клуби ҳужумчиси Кристиан Тельо испан ОАВга берган интервьюсида, клубни тарк этиши ҳақида ўйлаб кўришини айтиб ўтган.
Бунга сабаб эса ўйинчига берилаётган ўйин вақтининг камлиги бўлаяпти.
“Агар майдонга кам тушиб, захирада кўпроқ ўтирадиган бўлсам, жамоани тарк этишим аниқ. Бироқ ҳар сафар майдонга тушганимда ўзимни тўлиқ шу ўйинга бағишлайман. Мен ушбу мавсумда нималарга қодир эканлигимни кўрсата олмаяпман, тўғриси бу учун менга берилган ўйин вақти камлик қилаяпти. Бор маҳоратимни ишга солишим учун эса асосий таркиб ўйинчиси бўлишим керак. Шу сабабли керак бўлса, “Барселона”ни тарк этишим мумкин”, - дея таъкидлади Тельо.
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар