

"Марказий ҳимоя чизиғи жуда муҳим ва у жойга Венсан Компани ёки Тони Адамсга ўхшаган ўйинчи топиш керак.
Фикримча, Гарри Магуайр мана шундай ўйинчи. Унда ажойиб етакчилик сифати бор, у жамоани тинчлантира олади.
У тўп билан жуда хотиржам ишлаши ва яхши ҳимояланиши билан менга Рио Фердинандни эслатади.
Гарри каби топ ўйинчида ёзда Европанинг қатор катта клубларидан бирини танлаш имкони бўлади", - деди Шерингем.




