Тебас: "Месси - пул ишлаб берадиган машина"

Mirjalol Normatov
12 окт 2020, 23:40
ЛаЛига президенти Хавьер Тебас "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси Испания чемпионатини тарк этмаганидан хурсандлигини яширмади.

"Месси Испания чемпионатида қолганидан хурсандман. У пул ишлаб берадиган машина.

Месси ва Роналдунинг кетишига бир неча йил тайёрланганмиз. Бу ЛаЛиганинг молиявий ҳолатига таъсир қилиши мумкин. Неймар ПСЖга ўтди, бироқ Франция чемпионати савияси ўсмади. Роналду "Ювентус"га кетди, бироқ А Сериянинг даражаси ошмади.

Агарда Месси кетса ҳам биз келаси 4 йиллик трансляцияларни сота оламиз. Кимдир Месси кетса, трансляцияларни сотиб олмаслигини айтмади.

Асосийси футболчилар бор, бироқ ҳаёт давом этади. Роналду ва Неймарсиз ҳам ЛаЛига ўсишда давом этмоқда. Ишлаяпмиз, ҳеч ким ЛаЛигани ташлаб қўймайди", - деди Тебас.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›