UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  3 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

Таваллуд айём муборак, Cакен Джетибаевич! Янгиликлар

Таваллуд айём муборак, Cакен Джетибаевич!

Бугун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, спорт ва футбол фидоийси Сакен Полатов ўз таваллуд кунини нишонлаяпти.

Сакен Джетибаевич бугун 44 ёшни қарши олди. 1975 йилнинг 22 август куни дунёга келган бугунги кун қаҳрамонимиз ихтисослиги бўйича врач-эпидемиолог. У 2002 йилда Тошкент Давлат медицина институтини тамомлаган. Лекин спортга бўлган қизиқиш тиббиётдан устун келди.

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби ривожи учун улкан хисса қўшган Сакен Полатов жорий 2019 йилда бир йўла иккита спорт ташкилотига раҳбар лавозимига тайинланди. Аввалига февраль ойида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, кейин эса июнда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси вице-президенти этиб тайинланди. Ҳозир бор эътибор Токио-2020 Олимпиадасига қаратилган. Шу билан бирга сентябрь ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига ҳам Сакен Полатов бошчилигида катта тайёргарлик кетяпти. Айни кунларда Чеченистонда ўтказилаётган халқаро турнир чарм қўлқоп усталаримизга сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Фурсатдан фойдаланиб, Сакен Джетибаевични бугунги унутилмас кун - таваллуд айём билан сайтимиз ижодкорлари ва мухлислари номидан муборакбод этамиз. Спортимиз фидоийси ва жонкуярига узоқ умр, соғлик-саломатлик, оилавий бахт тилаймиз.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика