UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  0 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  1 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари. "Турон" мураббийи ва клуб президенти жазоланди Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари. "Турон" мураббийи ва клуб президенти жазоланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

Ўзбекистон Футзал Олий лигасининг 13-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” – “АГМК” учрашувида “АГМК” футболчиси Илхомжон Хамроев рақибига зарба беришга уринганлиги ва тажовузкор хатти-ҳаракатларни амалга оширганлиги учун унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси белгиланди.

Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Машъал” учрашувида “Машъал” футболчиси Муҳаммад Юлдашев учрашувда оёқ кийимининг таг қисми билан рақиб жамоаси футболчининг кўкрак қисмига тепгани учун 2 та ўйинга четлаштирилди.

Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида “Турон” клуби мураббийи Исломбек Исмоилов “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервью чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизомий чорасини белгилади. “Турон” клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги флеш-интервью чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан жарима интизомий чорасини белгилади.

Ўзбекистон “U-21” биринчилиги 1-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари U-21” – “Сўғдиёна U-21” учрашувида “Навбаҳор лочинлари U-21” футболчиси Исломжон Абдуллаҳонов ва “Сўғдиёна U-21” футболчиси Нодирбек Қўйбоқов ўйин расмийларига хақоратли сўзлар ишлатгани учун уларга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси кўрилди. Шунингдек, мазкур баҳсда “Сўғдиёна U-21” бош мураббийи Расул Хаитов ўзини назорат қила олмай, майдонга тушиб, рақиб жамоаси ва ўз жамоаси шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси белгиланди.


Видео. "Турон" клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев: "Қачонки ҳалоллик бўлса, кейин Ўзбекистон ЖЧга чиқади, унгача орзу ҳам қилманглар"        

Видео. Буни кўриш шарт! "Турон" устози Ислом Исмоилов "портлади": "Қачонгача??? Шуми адолат?!! Мени бутун умрга футболдан олиб ташласа ҳам майли!"          

Рейтинг: -167   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика