

"Таркибни турнирларга қараб тузмайман. Менда Еврокубок учун алоҳида, АПЛ учун алоҳида таркиб йўқ. Шунчаки рақибни кўраман ва уларга қарши бизга нима кераклигини баҳолайман. Ҳозир асосий эътиборни "Вест Хэм"га қаратганман. Яқин орада асосий таркибни танлаб оламан.
Ушбу ўйинда ғалаба қозониш учун бизда А ва Б режа бўлиши керак. Бизни фақатгина ғалаба қозиқтиради. Бунинг учун МЮга нафақат 11 нафар футболчи, балки бутун таркиб керак", - деди тен Хаг.



