UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  0 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  57 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   3 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   27

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ўйинини аёл ҳакам бошқармоқда Янгиликлар

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ўйинини аёл ҳакам бошқармоқда

Йошими Ямашита Осиё кубогида бош ҳакамлик қилган илк аёл реферига айланди.

Қатарда ўтказилаётган Осиё кубогининг биринчи туридан ўрин олган Австралия ва Ҳиндистон ўртасидаги ўйин старт олди. Эътиборлиси шундаки, ушбу Осиё кубоги ўйинини тарихда илк бор аёл ҳакам бошқармоқда. Япониялик Йошими Ямашита Осиёнинг энг нуфузли футбол турнирида ишлаган биринчи аёл ҳакамга айланди.  Йошими Ямашитага қанотларда ҳамюртлари Макото Бозоно ва Наоми Тешироги ёрдам бермоқда.

Маълумот учун, 37 ёшли Йошими Ямашита Япониядан бўлган биринчи профессионал аёл ҳакам ҳисобланади. У 2015 йилда ФИФА реферисига айланган. Токиодан бўлган Йошими Ямашита Япония J1 лигасида бош ҳакам сифатида фаолият олиб борган илк аёл реферидир. Бундан ташқари, Йошими Ямашита 2022 йил Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатида фаолият олиб борган олтита аёл ҳакамдан бири саналади. Қатарда ўтказилган мундиал аёл ҳакамлар ишлаган тарихдаги илк Жаҳон чемпионати эди. 

Маълумот учун, Австралия ва Ҳиндистон терма жамоалари Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан битта гуруҳдан ўрин олишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика