

Унга кўра, учрашувда 41 ёшли Бибиана Штайнхаус бош ҳакамлик қилади. Германия Суперкубоги тарихида илк бор ўйинни аёл ҳакам бошқариб боради.
Унга қанотларда Марсель Унгер ва Томас Штейн кўмаклашади. Захирадаги 4-арбитр эса – Харм Осмерс.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” – “Боруссия Д” ўртасидаги учрашув 30 сентябр куни Тошкент вақти билан 23:30 да бошланади.



