UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7

Тарихда бугун: Ғазабдаги Қосимов, 2та пенальти ва ҳакамлар "қаҳрамон"га айланиб "қалдирғоч"ни яралашган кеча Янгиликлар

Тарихда бугун: Ғазабдаги Қосимов, 2та пенальти ва ҳакамлар "қаҳрамон"га айланиб "қалдирғоч"ни яралашган кеча

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: Либоси йиртилган Исма, ҳаводаги посбон, сўнгги сонияларда ҳужумга борган "Навбаҳор" дарвозабони

Бугун Суперлиганинг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

Суперлига-2018 8-тури доирасида мухлислар Тошкент дербиси гувоҳи бўлишганди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" ўз майдонида Андрей Фёдоров бош мураббийлигидаги "Локомотив"ни қабул қилган. 19 мингдан зиёд мухлис бевосита стадиондан кузатган жуда қизиқарли ва кескин курашлар ва воқеаларга бой ўтган учрашувдан бир қулоч ажойиб кадрларни тарихга мухрлагандим. Қуйида 2 йил олдин айнан шу санада ўтган ўша беллашувдан ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Кичкина камера". "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувидан ҳиссиётли ВИДЕО

Дарвоқе, Суперлига-2018нинг якунида "Локомотив" чемпион бўлган эрса, "Бунёдкор" эса тўртинчи ўринни банд этган. Лекин, ўша мавсум "қалдирғочлар"дан 6 очко олиб ташланган. Бунга сабаб жамоада 2014 йил ўйнаб кетган украиналик легионер Сергей Симоненкодан қарздорлик эди. Суперлига-2018 якуний жадвалида Қосимов шогирдлари учинчи ўриндаги "Навбаҳор"дан 4 очко кам жамғаришган. Бу дегани клуб аслида бронза медалларига етарли очко тўплаган, аммо тарихдаги хатолар сабаб клуб азият чеккан.

Суперлига-2018
8-тур
, 26.04.2018
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони, 19450 томошабин
"Бунёдкор" – "Локомотив" 1:2
Ҳакамлар:
А.Рисқуллаев (Тошкент), Р.Серазетдинов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), С.Абдураҳмонов (Тошкент).
Назоратчи – Б.Тоғаев (Тошкент).
Комиссар – М.Саидқосимов.

Голлар: М.Тошматов 59 - М.Бикмаев 71 (пен.), 86 (пен.)

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов (С), 11.Муроджон Тошматов (15.Фарруҳ Икромов, 74), 18.Сардор Собирхўжаев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов (28.Давронбек Умиров, 57), 99.Филип Раевац (9.Шаҳзодбек Нурматов, 62).
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 3.Исломжон Қобилов, 21.Расул Юлдошев, 52.Ҳасан Юлдошев, 62.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 65.Отабек Бекбоев.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев (4.Бобурбек Йўлдошев, 89), 15.Сардор Мирзаев, 19.Хусниддин Ғофуров (7.Садриддин Абдуллаев, 68), 20.Ислом Тўхтахўжаев (С), 22.Санжар Шоаҳмедов, 27.Сардор Рашидов (77.Диёржон Туропов, 81), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 88.Игор Йелич
Захира: 12.Маъмур Икромов, 18.Фарҳодбек Бекмуродов, 23.Идрис Бикмайкин, 99.Чо Сук Жае.

Огоҳлантиришлар: С.Собирхўжаев 56, Р.Ашурматов 70, Ж.Иброҳимов 85.

Учрашувдан олдин ҳар икки жамоа мураббийлари яхши кайфиятда суҳбатлашиб турган вазият.


Ўша куни стадионда "Save Nasaf" ("Насаф"ни сақлаб қолинг) деб ёзилган баннер кўтарилганди.


Учрашувни "Championat.asia" сайти учун ёритиб борганлардан уч нафари - Зоир Турсунбоев, Толибжон Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов.


Икки йил олдин асосий таркибда тушганлардан И.Нестеров, М.Бикмаев, К.Махарадзе, О.Зотеев ва Ш.Муҳаммадиев ҳамон "Локо"да. Айримлари орада бошқа клубларда ҳам ўйнаб қайтишди.


"Бунёдкор"да эса фақат Анвар Ғофуров қолган.


Бу ҳакамларга кейинроқ яна қайтамиз, улар ҳали "қаҳрамонлик" кўрсатишади.


Марат Бикмаев Суперлига-2018да 14та тўп киритганди.


Ғофуров ва Бикмаевни эслаб қолинг. Баҳс охирида бу иккиси қатнашган эпизод учрашувни ағдар тўнтар қилиб юборганди.


Махарадзе ва Раевац тўп учун курашмоқда.


Ўша куни суратдаги ҳар икки ўйинчи (Акром Комилов ва Сардор Рашидов) ҳам фаол бўлганди.


Кадрдаги уччала обьект ҳам ҳавода, яхши кадр.


Сардор Собирхўжаев "Бунёдкор"нинг асосий етакчиларидан бирига айланиб олганди.


Йелич хот-догга кетди)


Рустам Ашурматов.


Андрей Фёдоров.


Учрашув танаффусида Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров мухлисларга аъло кайфият улашганди.


Мурод Зуҳуров ўша куни зўр ўйнаганди, бир нечта ажойиб сейвларни амалга оширганди.


Ўйин аҳамиятидан келиб чиқиб курашлар ҳам анча кескин тус олганди.


59-дақиқада Мурод Тошматов ҳисобни очганди.

Игнатий Нестеров.


71-дақиқада эса тўп Рустам Ашурматовнинг қўлига теккани боис бош ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди ва мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрликни эса Марат бехато амалга оширганди.


Ҳисоб тенглашгач "темирйўлчилар" катта куч билан олдинга ўтишган ва кўплаб вазиятлар яратишганди. Аммо, улардан фойдаланишга рақиб посбони имкон бермасди.


Мухлислар орасидаги дарвозабонни танигандирсиз.


Садриддин Абдуллаев.


Ўша учрашувга бағишланган фотомақолада бу расмга шундай тагсўз ёзган эканман: Иккинчи пенальти белгиланган вазият. Бу энди ошиб тушди, Бош ҳакам Ахрол Рисқуллаев ва қанот ҳаками Алишер Усмонов "Бунёдкор" дарвозасига тушунарсиз 11 метрлик белгилаб мезбонларнинг белини букиб қўйишди.

Ислом Тўхтахўжаев: "Орқадан пенальти йўққа ўхшади"


Ҳакам билан тортишгандан фойда йўқ эди, улар "қаҳрамонлик" кўрсатиб бўлишганди. Ўшанда Ғофуров Бикмаевнинг олдига бориб ундан ўйин қоидаси бузилмаганини ҳакамга айт деб ёлворганди.

Анвар Ғофуров: "Марат Бикмаевга инсоф берсин"



Гол завқи.


Ҳакамларнинг ўша ишидан сўнг Миржалол Қосимов ғазаб отига минганди.

Қосимовнинг ғазабланган кадрларини алоҳида галерея қилиб чиқаргандим ўшанда.

Ғазабдаги Қосимов ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тошкент дербисига биргина шу расм билан изоҳ бериш мумкин.


2 йил олдинги ўйин "қаҳрамонлари".


"Бунёдкор" - "Локомотив". Пенальти бормиди?

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика