UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  160 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  16 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  9 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  42 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Танишинг: Улар ЖЧ-2015да иштирок этадилар. 1-қисм Янгиликлар

Танишинг: Улар ЖЧ-2015да иштирок этадилар. 1-қисм

Бугун Янги Зеландияда ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди.
Ушбу мундиалда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари Германия, Гондурас ва Фижи терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Бош мураббий ўтган вақт мобайнида ўқув-машғулот йиғинларида кўрикдан ўтказилган 45 футболчидан 26 нафарини танлаб олди. Якунда улардан 21 нафари Жаҳон чемпионатига борадиганлар рўйхатидан жой олди.
Футболчиларнинг географияси ҳам кенг – “Бунёдкор”дан 10, “Пахтакор”дан 7, “Насаф”дан 3, “Локомотив”дан 2 нафар ўйинчи мундиалда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Рўйхатда Навоий, Наманган, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон вилоятларидан, шунингдек, пойтахтлик футболчиларнинг борлиги селекция ишлари Республика бўйлаб амалга оширилганига ишора. Таркибда бу йили ўз клублари билан Осиё чемпионлар лигасида ўйнаб, катта тажриба тўплаган футболчилар борлиги мураббийлар қатори бизни ҳам хурсанд қилди. “Пахтакор”дан Жавоҳир Соҳибов, “Насаф”дан Одилбек Ҳамробеков, “Бунёдкор”дан Акрам Комилов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев шулар жумласидан. Қуйида ЖЧ-2015да иштирок этадиган футболчиларимиз билан яқиндан таништирамиз.

Дарвозабонлар:

ДИЛШОД ҲАМРОЕВ (“Қизилқум”)

Туғилган санаси: 11.07.1995
Туғилган жойи: Навоий вилояти, Хатирчи тумани
Ўқиган футбол мактаби: “Прогресс” футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Виктор Пужалин
Амплуаси: дарвозабон
Жамоаси: “Қизилқум”



БОТИРАЛИ ЭРГАШЕВ (“Пахтакор”)

Туғилган санаси: 23.06.1995
Туғилган жойи: Наманган вилояти, Поп тумани.
Ўқиган футбол мактаби: БЎСМ-13 (Наманган).
Биринчи мураббийи: Сервер Меметов.
Амплуаси: дарвозабон
Жамоаси: “Пахтакор”



САРВАР КАРИМОВ (“Локомотив”)

Туғилган санаси: 25.12.1996
Туғилган жойи: Тошкент вилояти, Чиноз тумани
Ўқиган футбол мактаби: Чиноз спорт мактаби
Биринчи мураббийи: Зокир Тошматов
Амплуаси: дарвозабон
Жамоаси: “Локомотив”



ҲИМОЯЧИЛАР:

РУСТАМ АШУРМАТОВ (“Бунёдкор”)


Туғилган санаси: 07.07.1996
Туғилган жойи: Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри
Ўқиган футбол мактаби: “Химик” футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Сергей Лушан
Амплуаси: ҳимоячи
Жамоаси: “Бунёдкор”



АКРОМЖОН КОМИЛОВ (“Бунёдкор”)

Туғилган санаси: 14.03.1996
Туғилган жойи: Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри
Ўқиган футбол мактаби: “Спартак” футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Наримон Асанов
Амплуаси: ҳимоячи
Жамоаси: “Бунёдкор”



АББОСЖОН ОТАХОНОВ (“Пахтакор”)

Туғилган санаси: 25.08.1995
Туғилган жойи: Фарғона вилояти, Қўштепа тумани
Ўқиган футбол мактаби: Фарғона олимпия захиралари коллежи
Биринчи мураббийи: Илҳом Солиев
Амплуаси: ҳимоячи
Жамоаси: “Пахтакор”



ИБРОҲИМ АБДУЛЛАЕВ (“Пахтакор”)

Туғилган санаси: 05.12.1996
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани
Ўқиган футбол мактаби: “Пахтакор” футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Алексей Естафеев
Амплуаси: ҳимоячи
Жамоаси: “Пахтакор”



НАЖМИДДИН НОРМУРОДОВ (“Насаф”)

Туғилган санаси: 06.06.1995
Туғилган жойи: Сурхондарё вилояти, Термиз тумани
Ўқиган футбол мактаби: 1-сонли футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Абдуғафур Абдужабборов
Амплуаси: ҳимоячи
Жамоаси: “Насаф”



ОДИЛ ҲАМРОБЕКОВ (“Насаф”)

Туғилган санаси: 13.02.1996
Туғилган жойи: Наманган вилояти, Наманган тумани
Ўқиган футбол мактаби: Тўрақўрғон спорт мактаби
Биринчи мураббийи: Маҳмуджон Раҳимов
Амплуаси: ҳимоячи
Жамоаси: “Насаф”



ДОСТОН ТУРСУНОВ (“Нефтчи”)

Туғилган санаси: 13.06.1995
Туғилган жойи: Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани
Ўқиган футбол мактаби: Фарғона футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Тилло Мирзаев
Амплуаси: ҳимоячи
Жамоаси: “Нефтчи”


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика