Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди

Iskandarov Abdulaziz
2 июн 2025
ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан фойдаланган ҳолда Суперлига жамоалари назорат учрашувларида майдонга тушмоқда.

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси кеча Биринчи лига вакили ҳисобланган "Лочин" клубига қарши назорат учрашуви ўтказди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган ўйинда Элдор Мойлиев шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Нуриддин Ҳасанов, Аббос Эргашбоев, Бекзод Сувонов муаллифлик қилди. 

Назорат учрашуви. 

"Шўртан" - "Лочин" 3:2

Голлар: Нуриддин Ҳасанов, Аббос Эргашбоев, Бекзод Сувонов


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Шўртан" матбуот хизмати