UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  10 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  1 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  8 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4

Таиланд кундалиги. Сонкхладаги стадион бугунги ўйинга тайёр Янгиликлар

Таиланд кундалиги. Сонкхладаги стадион бугунги ўйинга тайёр

Тошкент - Бангкок - Сонкхла йўналишида қилган узоқ парвозлардан сўнг ваниҳоят Сонкхла шаҳрига етиб келдик.

Албатта узоқ йўл ўзига яраша машаққатларни бизга тақдим этди.

Аэропортлардаги кутишлар, Сонкхлага учиш учун бир аэропортдан бошқа аэропортга ўтиш, қишнинг совуқ об-ҳавосидан 34-35 даража иссиқ бўлган ўлкага кўникиш ўз-ўзидан қийинчиликларни туғдиради.

Бангкокдан Сонкхла шаҳрига келиб тушганимиздан сўнг аэропортдан меҳмонхонага келгунча теварак атрофни кузатиб келганимиздан сўнг Сонкхла шаҳри Осиё чемпионати ҳавоси билан нафас олаётганини сездик. Йўлларда U23 Осиё чемпионатига бағишланган баннерлар, турли хил рекламалар бу шаҳарда футбол бўйича йирик турнир бошланаётганидан дарак бериб турибди.

Сонкхла шаҳрида айни дамдаги об-ҳаво 30 даражадан бироз юқори бўлиб турибди. Бироқ денгиз шабодаси кишига ёқимли ҳисларни тақдим қилмоқда.

Биз билан билан Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги бир гуруҳ Ўзбекистонлик ашаддий футбол мухлислари ҳам Таиландга етиб келишди. Уларнинг бугунги ўйинга тайёргарликлари жуда авжида. Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчилари ўзларини худди уй стадионларида ўйнагандек ҳис қилади десам олдиндан адашмаган бўламан. Яна бир қанча футбол мухлислари эртага Таиландга етиб келишлари ҳақида ҳам маълумот олдик. Демак кундан-кунга терма жамоамизнинг мухлислари кўпайиб бораверади.

Меҳмонхонага жойлашгач тезда акредитациямизни олиш учун Сокхладаги Тинсуланонда стадиони томон ошиқдим. Бу борада меҳмонхона маъмуриятига алоҳида ташаккур этишим лозим, чунки улар мени стадионга келишимга транспорт ажратиб ҳурмат кўрсатишди.

Акредитацияни олгач стадион ичига кириб у ердаги манзарани кўргач, очиғи барча чарчоқлар чиқиб кетди десам бўлаверади. Шунчаки жудаям гўзал! Тайёргарлик аъло даражада, майдон ҳолати футбол ўйнаш учун идеал ҳолатда. Бугун бу стадионда “С” гуруҳидаги иккита ўйин бўлиб ўтади. Журналистлар ҳамда мартабали меҳмонлар учун ва албатта мухлислар учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Қуйидаги расмларни кўриб бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.






Акрамжон Мамадалиев Сонгхла шаҳридан championat.asia сайти учун махсус

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика