Таиланд чемпионатида тўп тепадиган Сардор Мирзаев фаолияти ҳақида
13 июн 2022 12:00
Янгиликлар
Таиланд чемпионатида тўп тепадиган Сардор Мирзаев фаолияти ҳақида
Хабарингиз бор, эртага Осиё Кубоги-2023 ҳал қилувчи саралаш босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Таиланд учрашуви бўлиб ўтади.
Гуруҳидаги асосий рақибимизнинг маҳаллий чемпионатида "Нефтчи" ва "Локомотив" клубларининг собиқ футболчиси Сардор Мирзаев тўп тепади. Мирзаев 2020 йилдан буён "Муангтонг Юнайтед" клубида 10-рақамли либосда ҳаракат қилади. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ҳозиргача клуб сафида 53 учрашувда майдонга тушиб, 23 гол муаллифига айланган. Шунингдек, у 2020/21 йилги мавсумда клубнинг энг яхши тўпурарига айланди (13 та гол). Жамоа Таиланд чемпионатида ўша йили еттинчи, ўтган мавсум эса 4-ўринни эгаллади. Клубда жами 5 нафар лигеонер, шу жумладан, икки нафар бразилиялик футболчи мавжуд. "Муангтонг Юнайтед"га 2020 йилдан бери македониялик Марио Гжуровоски мураббийлик қилиб келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар