UZ

Сўнгги янгиликлар

23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  6 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  2

"Манчестер Сити" тарбияланувчиси, Рюдигернинг дўсти, Шомуродовнинг мухлиси. Осиё Кубоги саралашида Ўзбекистон билан ким тўқнаш келади? Янгиликлар

"Манчестер Сити" тарбияланувчиси, Рюдигернинг дўсти, Шомуродовнинг мухлиси. Осиё Кубоги саралашида Ўзбекистон билан ким тўқнаш келади?

Тез орада Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2023 йилги Осиё Кубоги учун саралаш ўйинларини ўтказади.

Турнирга йўлланмани қўлга киритиш учун терма жамоамиз Таиланд, Шри-Ланка ва Мальдив ороллари билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаши керак.

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари, очиғи, энг номдорлар эмас. Бироқ, уларни эътиборсиз қолдирмаслик керак - ҳар бир рақибга максимал даражада муносабатда бўлиш керак. Айни пайтда Championat.asia ушбу жамоалар ҳақида cўз юритади.


Таиланд
Таиланд терма жамоаси ФИФА рейтингида 111-ўринни эгаллаб турибди. Бу кўрсаткич бўйича ОФК вакили бўлган барча жамоалар орасида йигирманчи ўринда туради. Таққослаш учун Ўзбекистон 11-ўринда (ФИФА рейтингида 83-ўринда).

Таиланд терма жамоасининг барча ўйинчилари маҳаллий чемпионатда ўйнашади, аммо уларнинг учтаси Европада ўзларини синаб кўришди:
• 32 ёшли дарвозабон Кавин Тамсатчанан - Бельгия Про-лигаси "Леувен" клубига тегишли, Бельгия чемпионатларида (биринчи ва иккинчи дивизион) 20та ўйин ўтказган;
• 29 ёшли ҳимоячи Тристан До - Парижда туғилган, “Страсбург” ва “Лорьян” академияларида шуғулланган. Франциянинг учинчи дивизионида 37 та ўйин ўтказган;
• 33 ёшли ҳужумчи Тирасил Дангда 19 ёшида "Манчестер Сити"га келиб қўшилган ва "шаҳарликлар"нинг ўринбосар жамоасида ўйнаган. У шунингдек, Швейцариянинг “Грасхопперс” ва Испаниянинг “Альмерия” клубларида ўйнаган, 2014 йилда эса Испания кубоги ўйинида (“Бетис”га қарши ўйинда) гол ҳам урган.
Таиланднинг жорий мавсумида Осиё Чемпионлар Лигасида “Патум Юнайтед” жамоаси иштирок этди. Жамоа “Мельбурн Сити” билан гуруҳда қўшимча кўрсаткичлар бўйича биринчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олди.



Тransfermarkt маълумотларига кўра, Таиланднинг энг қиммат футболчиси - Тиратон Бунматан. Бу Япониянинг "Виссел Кобе" ва "Йокогамаа Ф.Маринос" клубларида узоқ вақт тўп сурган ва ҳозирда "Буринам Юнайтед" клубининг 32 ёшли ҳимоячиси. Бунматан Таиланд терма жамоасининг ҳам сардори ҳисобланади ва Тransfermarkt томонидан 700 000 еврога баҳоланган. "Виссел Кобе"да у Андрес Иньеста ва Лукаш Подольскилар билан бирга ўйнаган.

Таиланд терма жамоасини немис миллатига мансуб бразилиялик мутахассис Мано Полкинг бошқаради. Футболчи сифатида у “Арминия”, “Дармштадт”, шунингдек, Кипрнинг "Олимпиакос" ва АПОЕЛ клубларида ўйнаган. Манонинг мураббийлик фаолиятининг асосий қисми Осиёда бўлган. Полкинг Таиланд терма жамоасини 2021 йилнинг сентябридан буён бошқариб келмоқда.

Таиланд терма жамоаси футболчиларининг умумий қиймати Тransfermarkt маълумотларига кўра, 9,6 миллион еврони ташкил қилади. Таққослаш учун Ўзбекистон терма жамоаси умумий қиймати 33 миллион еврони ташкил қилади.





Шри Ланка
Шри-Ланка терма жамоасининг деярли барча футболчилари ўз ватанида ўйнашади. Фақат Берлинда туғилган ва футбол таълимини Германияда олган Аҳмад Восим Разик бундан мустасно. 16 ёшигача Антонио Рюдигер билан бир жамоада ўйнаган.

Ҳозир Разик Ҳиндистоннинг “Гокулам” клубида ўйнайди ва аслида Шри-Ланка терма жамоасининг нисбатан юқори савияда ўйнаган ягона футболчиси ҳисобланади. Championat.asia нашрига берган интервьюсида у Элдор Шомуродовга мухлислик қилишини ва унинг футболкасини олмоқчи эканлигини айтди.
Разик Шри-Ланка терма жамоасидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. Transfermarkt портали уни 175 минг еврога баҳоламоқда. Жамоа футболчиларининг умумий қиймати 1,3 миллион еврони ташкил қилади.

Шри-Ланка терма жамоаси сардори ТС Спортс клуби (Мальдив ороллари) вакили дарвозабони Сужан Перера. Шунингдек, 20 ёшли ярим ҳимоячи Диллон Де Сильвани ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. У "Тоттенхем" академиясида таҳсил олган ва ҳозирда "Куинз Парк Рейнжерс" ёшлар жамоасида ўйнайди. Шри-Ланка термасининг яна бир футболчиси Марвин Хемилтон-Омоле ҳам Англияда ўйнайди, аммо ярим профессионал клублар сафида тўп тепади.

ФИФА рейтингида Шри-Ланка терма жамоаси 205-ўринни эгаллаб турибди. Маҳаллий чемпионат клублари ОФК шафелигидаги халқаро мусобақаларда қатнашмайди.

Эътиборлиси, яқинда Шри-Ланка терма жамоасини 1990-йиллар охири ва 2000-йиллар бошида “Манчестер Сити”да ўйнаган, ҳатто жамоа сардори бўлган англиялик Энди Моррисон бошқарган. Моррисон шунингдек, "Блекберн Роверс", "Блекпул", "Кристал Пелас" ва "Шеффилд Юнайтед" клубларида ҳам ўйнаган. Бунгача у Уельс чемпионатининг "Cоннас-Кей Номандс" клубини бошқарган.




Мальдив ороллари
Мальдив ороллари терма жамоаси ФИФА рейтингида 156-ўринни эгаллаб турибди. Барча футболчилар ўз уйларида ўйнашади, уларнинг ҳеч бири ўзини юқори савияда синаб кўрмаган. ОФК кубогида бу мавсумда Мальдивни “Мазия” клуби ҳимоя қилди.

Тransfermarkt порталига кўра, Мальдив ороллари терма жамоасининг нархи 1,5 миллион еврони ташкил қилади. Энг қиммат футболчи - 26 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Ҳусайн Сифау 125 000 еврога баҳоланмоқда. Мальдив ороллари терма жамоаси сардори 35 ёшли марказий ҳимоячи Акрам Абдул Ғани ҳисобланади.




Жамоани италиялик мутахассис Франческо Морейро бошқаради. У мураббийлик фаолиятининг кўп қисмини ватанида, Б ва C серия клубларида ўтказган. Футболчи сифатида Мориеро Италия терма жамоасида ўйнаган, ҳаттоки 1998 йилги жаҳон чемпионатига ҳам борган. Франческо терма жамоа сафида жами 9 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

Клублар миқёсида Морейро "Лечче", "Кальяри", "Рома", "Милан", "Интер" ва "Наполи" каби клубларни ҳимоя қилган. "Интер" билан биргаликда 1998 йилда УЕФА кубогини қўлга киритган.
Кўриб турганимиздек, Таиланд, Шри-Ланка ва Мальдив ороллари терма жамоаларида қизиқарли футбол тақдирига эга инсонлар бор. Шу билан бирга, жамоамизнинг савияси ҳали анча юқори. Ўзбекистон юқоридаги жамоаларнинг ҳар бирини осонгина мағлуб этиб, 2023 йилги Осиё Кубогига жимгина йўл олиши керак. Лекин бунинг учун ўйинларга имкон қадар жиддий ёндашиш ва рақибни паст баҳоламаслик керак.

Бу биринчи навбатда Таиланд терма жамоасига тегишли . 2019 йилги Осиё Кубогида улар гуруҳдан чиқиб, Хитойдан 1/8 финалда мағлуб бўлган. Мальдив ороллари ва Шри-Ланка ҳеч қачон Осиё Кубогида қатнашмаган.



Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ушбу рақиблар билан учрашувлари статистикаси
1999 йил 23 ноябрь, 2000 йилги Осиё кубоги саралаши: Шри-Ланка – Ўзбекистон (0:6);
1994 йил 7 октябрь, Осиё ўйинлари: Ўзбекистон - Таиланд (5:4);
1999 йил 24 июль, ўртоқлик учрашуви: Таиланд - Ўзбекистон (1:0);
2000 йил 18 май, ўртоқлик учрашуви: Таиланд - Ўзбекистон (4:0);
2001 йил 22 июнь, ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон - Таиланд (1:0);
2003 йил 8 ноябрь, 2004 йилги Осиё кубоги саралаши: Ўзбекистон - Таиланд (3:0);
2003 йил 21 ноябрь, 2004 йилги Осиё кубоги саралаши: Таиланд - Ўзбекистон (4:1);
2017 йил 6 июнь, ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон – Таиланд (2:0).



Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика