UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатачи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  2 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  2 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  12 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  10

Таганлик ёшлар яшил майдонда Янгиликлар

Таганлик ёшлар яшил майдонда

Теглар :  Хоразм
Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг “Наврўз” футбол клуби томонидан ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказиш анъанага айланган.

Албатта, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Тумандаги Таган қишлоғининг “Киллавит” стадионида  2004-2005 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида турнир уюштирилди. Ўтганларни ёд этиш,  нуроний отахон  ва онахонларни ардоқлаш ва уларга меҳр-мурувват кўрсатиш  каби халқимизнинг азалий урф-одатлари, қадриятларини  эъзозлаш, бунинг баробарида, ёшларни спортга ошно тутинишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада мазкур қишлоқнинг тўрт жамоаси ўзаро куч синашди.

Учрашувларни юқори савияда олиб борган “Наврўз” жамоаси (мураббийи Қ. Собиров) ғолибликни қўлга киритди. Кейинги фахрли ўринларга “Гулшанда” маҳалласи ва 15-сон умумтаълим  мактаби жамоалари сазовор бўлди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика