Syrenka Cup: Ўзбекистон ўсмирлар термаси Бельгияга имкониятни бой берди

Narzulla Saydullayev
30 авг 2017, 08:25
Польша мамлакатида 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида бугун, 29 август куни Syrenka Cup–2017 халқаро турнири старт олди.

Мусобақанинг илк турида Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Бельгияга қарши баҳс олиб бориб, 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон ўсмирлар термаси жамоаси сафидаги ягона голга захирадан майдонга тушган Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилди.

Навбатдаги турда Дилшод Нуралиев шогирдлари Польша – Венгрия учрашувида мағлуб бўлган жамоа билан ўзаро баҳс олиб боради.

Syrenka Cup–2017
Плоти, Польша
29 август, сешанба

Бельгия – Ўзбекистон 4:1
Гол:
Жасур Жалолиддинов
Ўзбекистон:
Мўминмирзо Қодиров, Хуршидбек Убайдуллаев, Мироншох Сатторов, Жасурбек Абдулбеков, Рустам Азимов, Хожимат Эркинов, Алишев Одилов, Диёр Рамазонов, Шохжаҳон Султонмуродов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хушудбек Бозоров.

Захира: Шукрон Йўлдошев, Дониёр Собиров, Игорь Чикризов, Темур Мамасиддиқов, Жасур Жалолиддинов, Суннатилло Ҳамиджонов, Бекзод Шамсиев, Жавоҳир Жўраев.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com