«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди
26 дек 2024 08:10
Янгиликлар
«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди
«Сурхон» янги мавсумда ҳам ёш ва иқтидорли футболчиларни жамоага олиб келишни мақсад қилган.
Сурхондарё жамоаси «Пахтакор»нинг чап қанот ҳимоячиси Суннатилла Поёновни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқда.
Маълумот учун, Поёнов ўтган мавсумнинг биринчи қисмида «Пахтакор» сафида учта учрашувда майдонга тушди. Иккинчи даврани эса «Қўқон-1912» жамоаси сафида ижарада ўтказди ва Про лигада 13 та баҳсда майдонга тушиб, битта гол урди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар