UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  0 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  60 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1

“Сурхон” футбол клуби логотипи ФОТО Янгиликлар

“Сурхон” футбол клуби логотипи ФОТО

Теглар :  ЛоготипСурхон
Хабарингиз бор, мамлакат биринчи лигасида Сурхондарё вилояти шарафини ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилган Термизнинг “Сурхон” футбол клуби айни пайтда мавсумга пухта ҳозирлик кўрмоқда.

Маълум танаффусдан сўнг, яна баҳсларга қўшилаётган термизликлар куни кеча ўз логотипига эга бўлишди.

Бундан бир ой муқаддам  муносиб логотип яратиш мақсадида танлов эълон қилинганди. Унда юртимизнинг турли вилоят ва шаҳарларидан уч юзга яқин ижодий ишлар тақдим этилди. Улар орасидан Тошкент кимё технология институти Органик бирикмалар факультети газни қайта ишлаш бўлими 2-босқич талабаси Азамат Умаровнинг чизган логотипи “Сурхон” профессионал футбол клуби раҳбариятига маъқул тушди ва у танлов ғолиби деб топилди.


Шу ўринда янги логотип ҳақида қисқача изоҳ:

“Сурхон” профессионал футбол клуби логотипи ҳақида

“Сурхон” футбол клуби — Ўзбекистоннинг жанубий минтақасида жойлашган Сурхондарё вилояти маъмурий маркази Термиз шаҳри шарафини ҳимоя қилади.
Термиз шаҳри узоқ тарихга эга. Воҳа мамлакатнинг энг иссиқ минтақаларидан бири саналади. Логотипни яратишда бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган.
Логотип умумий ранг тасвири сариқ билан ифодаланган. Умумий қалқон кўринишида шакллантирилган логотип юқорисида жамоа номи ўзбек тилининг лотинча шрифтида SURXON деб ажратиб ёзилган. Футбол клуби номи остида шаҳар номи — ТЕРМИЗ деб кўрсатилган.

Логотип марказида қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг бош тарихий обидаси рамзи туширилган. Бу обида остонасига элтувчи асосий йўлнинг чизмаси ифодаси эса нафақат SURXON футбол клуби, балки Сурхондарё вилояти атамасининг бош ҳарфини тасвирлагандек тасаввур уйғотади. Марказдаги тасвир атрофига инглиз тилида football club ва ўзбек тилининг лотин алифбосида futbol klubi деб алоҳида ёзиб қўйилган.

Имом ал Ҳаким Ат-Термизий тарихий обидаси олдидаги футбол тўпи бу логотип қайси спорт жамоасига тегишлиги эканлигига ишорадир. Ундан таралаётган сариқ ва кўк нур эса “Сурхон” жамоасининг уй ва сафардаги учрашувларда майдонга тушадиган либослари рангини акс эттирган.

Шунингдек, логотипнинг қуйи қисмида “Сурхон” жамоаси ташкил топган 1968 йил алоҳида ажратиб кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, термизликлар мавсумни 19 март куни Ўзбекистон кубоги дастлабки босқичи доирасидаги учрашув билан бошлашади. Унда “Сурхон” жамоаси Жиззах вилоятининг “Ғаллакор-Барса” жамоаси меҳмони бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, янги мавсумда “Сурхон” жамоасига омад тилаймиз.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика