УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади
18 сен 12:54
Янгиликлар
УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади
"Кристал Пэлас" мухлислари Конференциялар Лигаси плей-офф босқичида "Фредрикстад"га қарши уй учрашувида ташкилот логотипи ва евро белгиси устида "УEФА – мафия" деб ёзилган баннерни намойиш қилди.
Худди шу баннер "Ливерпуль" билан бўлиб ўтган Англия Суперкубоги ва "Челси"га қарши АПЛ 1-тур ўйинида ҳам кўринганди.

УEФА мухлисларнинг ташаббусини қоралади. Ташкилот обрўсига путур етгани ва спорт тадбирларида тақиқланган шиорлар кўрсатилиши ман этилганини эслатиб, клубни 10 000 евро миқдорида жаримага тортди.
"Кристал Пэлас"нинг УEФА билан муносабатлари футбол раҳбариятининг клубни Европа Лигасидан Конференциялар Лигасига тушириш ҳақидаги қароридан сўнг кескинлашганди.
Футбол ташкилоти "бургутлар" ва "Лион"нинг эгаси бир экани, ташкилот низоми бир хил эгаси бўлган икки жамоанинг УEФА шафелигидаги бир турнирда иштирок этишига рухсат бермаслигини билдирган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар