UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

"Сурхон Арена" август ойига қадар футбол учрашувларини қабул қилмайди Янгиликлар

"Сурхон Арена" август ойига қадар футбол учрашувларини қабул қилмайди

Жамоанинг кўплаб мухлислари жамоа стадиони навбатдаги футбол мавсумига тайёргарлиги билан қизиқишмоқда.

"Сурхон" матбуот хизмати барча саволларга жавоб бериб ўтди.

"Сурхон Арена"даги реконструкция ишлари қандай кетмоқда?

Уй стадионида реконструкция ишлари жадал давом этмоқда, стадион майсасини, шунингдек, машғулот майдонини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, замонавий Phillips прожекторлари ўрнатилди. Барчаси ФИФА ва ОФК стандартларига жавоб беради. Шунингдек, томошабинлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ички биноларни (ечиниш хоналари, матбуот хизмати хоналари, соғломлаштириш жараёнлари хоналари, спорт зали, допинг назорати хонаси, ҳакамлар хонаси, ва ҳоказо) таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

ЎзПФЛ мутахассислари томонидан бўлиб ўтган текширув жараёни қандай ўтди?

Ўтган йилнинг 17 декабрь санасида ЎзПФЛ мутахассислари Термизда бўлди. Стадионга POA PRATENCE майсаси ётқизилган бўлиб, уни парваришлаш ишлари давом этмоқда. Эндигина униб чиқаётган майса ўзини ушлаб олиши учун бироз вақт керак. Ҳозирча майса илдизининг узунлиги 4 см'га етган. Дренаж тизими тўлиқ куч билан ишламоқда.

7 январь куни Лига медиаси "Сурхон Арена"да бўлди ва амалга оширилаётган ишларни суратга олди. Айни вақтда нафақат асосий майдон, балки унинг орқасида жойлашган машғулот майдони ҳам замонавий усулда тайёрланмоқда. Мухлислар жой олиши мўлжалланган трибуналар ости текислаб қотирилган. Эндиликда унинг устига ўриндиқлар ўрнатилади. Техник зона, кийим алмаштириш, ҳакамлар ва комиссарлар хоналарида тўлиқ янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Захира ўриндиқлари мухлислар футбол томоша қилишига ҳалал бермаслиги учун майса сатҳидан пастроққа туширилган ва унинг учун керакли жиҳозлар харид қилинган. Эндиликда ТВ камералари ўрнатиладиган нуқталар, ОАВ учун ложалар ва бошқа хоналарни Лига талаби асосида шакллантириш ишлари олиб борилади. Қуйидаги видео орқали амалга оширилган ишларни кўриш мумкин.

Жамоа рақибларни қачон "Сурхон Арена"да қабул қилади?

"Сурхон Арена" август ойига қадар футбол учрашувларини қабул қила олишга тайёр ҳолга келтирилиши режалаштирилган. Клуб мавсумнинг иккинчи даврасидан эътиборан Термизга қайтиш учун барча ишни амалга оширмоқда. Унга қадар мавсумнинг биринчи даврасини Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ўтказиб туради.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика