UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  1 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  7 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  12 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  12 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1

Суриялик футболчи: "Қолган икки учрашувда 6 очко қўлга киритишимиз керак" Янгиликлар

Суриялик футболчи: "Қолган икки учрашувда 6 очко қўлга киритишимиз керак"

Ўзбекистон U20 ҳамда Сурия U20 ўртасидаги Осиё чемпионатининг очилиш ўйинидан (2:0) сўнг суриялик футболчи Мустафо Абдулатиф баҳс ҳақида фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида фикларингизни билдириб ўтсангиз, учрашув иккала жамоа учун ҳам қийин кечди? 

- Ўзбекистон кучли жамоа эканлигини билардик, қийин учрашув ўтказдик ва мағлуб бўлдик, бизда ҳам хавфли вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдалана олмадик. Ўзбекистон кучли рақиб ва бугун биз гуруҳ фаворити билан тўқнаш келдик.

- Сурия терма жамоасидан қолган икки учрашувда нималарни кутсак бўлади? 

- Мақсадимиз қолган икки учрашувда ғалаба қозониш, икки учрашувда 6 очкони қўлга киритишимиз керак. Ушбу мусобақада осон рақиблар бўлмайди ва биринчи учрашувимиз бунга исбот. 

- Европада ўйнайсиз ("Герта II"), ушбу турнирдаги ўйинчилар даражаси европадаги ёшлар билан солиштирганда, қанчалик фарқ қилади? 

- Осиёда ҳам иқтидорли футболчилар талайгина, бугун бунга гувоҳ бўлдик, Ўзбекистон таркибида ҳам катта салоҳиятли ўйинчилар кўп экан. 

- Турнирдаги мақсадингиз қандай?

- Мақсадим, жамоамга фойда келтириш, кейинги босқичга чиқишимиз бу асосий мақсадимиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика