Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"
12 окт 21:47
Янгиликлар
Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"
Ўзбекистон U20 термаси футболчиси Рустамбек Фомин Қозоғистон U21 термасига қарши ўйиндан кейин фикрларини билдирди.
- Қозоғистон яхши жамоа, барибир улар Европада ўйнашади. Бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Алоҳида топшириқлар бўлди. Ҳар битта ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз.
- Жамоа бунга қадар Фарҳод Нишонов қўл остида ўйнар эди. Равшан Ҳайдаровга мослашиш қандай кечмоқда?
- Иккала мураббийда ҳам асосий топшириқ тўпни ушлаб туриш бўлади. Тепиб юбориш эмас, ҳақиқий футбол ўйнаш. Мураббийлар бизга доимо шундай вазифалар берган.
- Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, темп пастроқ бўлгандек. Бу нима билан боғлиқ?
- Бизда жамоа энди йиғилди. Таркибда ўзгаришлар бўлди. Бу жамоага кўпроқ ўйин керак. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар