UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  91 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  6 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Суратлар зўр, лекин орқа фон... Янгиликлар

Суратлар зўр, лекин орқа фон...

Бу мақолада ўйин, машғулот ёки интервью пайтида олинаётган суратлар ва орқа фон масаласига эътибор қаратамиз.

Фотосуратчиликда орқа фон деган тушунча бор. Агар сиз яхши сурат олсангиз-у, лекин орқа фон чатоқ бўлса, кўпчилик профессионал суратчилар бу расмни хушламайди. "Расм зўр-у, лекин орқа фон яхши чиқмапти-да" деб қўйишади.

Шу боис ҳам уста сураткашлар энг аввало суратнинг ўзидан кўра орқа фонга кўпроқ эътибор беради. Вақтида менга ҳам кўп бора шуни айтишган ва бу гап миямга қуйилиб қолганидан имкон қадар расм туширганда орқа фонга алоҳида эътибор бераман. Чунки орқа фонда ортиқча нарсалар бўлмаслиги керак.

Бу гапларнинг футболга нима дахли бор дерсиз? Дахли бор, бўлганда ҳам жуда катта. Суперлиганинг оддий бир ўйинини олайлик. Стадион "Кока Кола" рамзлари билан безатилган. Устига копток қўйиладиган тумба, ВАР монитори ўрнатиладиган жиҳоз, матбуот анжумани пайтидаги орқа баннер - буларнинг ҳаммаси чиройли. Ҳаммасида "Кока Кола" ёзуви бор. Чунки компания ПФЛ мусобақаларининг бош ҳомийси. Пул берганидан кейин талаб қилади-да.

Майдон бўйлаб реклама тўсиқлари жойлашуви, трибунада ишқибозлар, мухлислар қўлидаги байроқ, барабан, карнай-сурнайлар борлигидан муҳит ажойиб кўриниш олади, шунга яраша сураткашлар ҳам мазза қилиб ишлайди. Негаки расм чиройли чиқади. Орқа фон ҳам кўримли бўлади. 

Лекин ўртоқлик ўйини ёки машғулот пайтида ишлаб бундай мазани тотмайсиз. Чунки сизни биринчи навбатда орқа фон дилингизни хира қилади. Нураб тушган деворлар, ярми оқланган дарахтлар, ҳар хил темир панжаралар, ўтларнинг ўсиб ётиши, бегона одамлар юриши, майдон четига қум, шағал, тош тўкиб қўйилиши шлангдан сув оқиб ётиши, кўлмакка ўхшаб сув йиғилиб қолиши ва бошқа ҳоказо нарсалар орқа фонни бузиб қўяди. 


Яқинда Испаниянинг машҳур "Марка" нашри ходимлари Тошкентга ташриф буюриб, "Сурхон" клуби ҳақида мақола тайёрлашди. Биласиз, "Сурхон"ни испаниялик мураббий бошқаряпти. "Марка" нашрининг Термизга бориб эмас, балки Тошкентга келиб мақола тайёрлашини тушунса бўлади. Чунки жамоа йил бошидан бери пойтахтда истиқомат қиляпти. Машғулотларни ҳам Тошкентда олиб боряпти. Шу боис нашр ходимлари "Пахтакор"нинг Қибрайдаги иккинчи майдонига бориб, "Сурхон" машғулотини кўришган, мураббийлардан интервью олишган. 

Лекин эътиборимни тортган жиҳат, интервьюнинг автобус фонида олингани бўлди. Аслида буни ҳам тушунса бўлади: Қибрайдаги майдон "Пахтакор"га тегишли ва "Сурхон" у ерни ижарага олиб шуғулланяпти. Табиийки вақтинча шуғулланиб турганидан кейин стадионни "Сурхон" безаклари билан безай олмайди. 


"Қўқон-1912" телеграм каналида чиққан сурат эътиборимни тортди. Бу ҳам Қибрайдаги стадионда олинган. "Пахтакор" спорт директори Николай Минчев, жамоа бош мураббийи Максим Шацких, Championat.asia раҳбари Гайрат Хасбиуллин, "Пахтакор" клуби директор ўринбосари Илҳом Якуббеков, "Қўқон-1912" янги президенти Григорий Айрапетов - ҳамма шу ерда. Жуда яхши расм. Кейинчалик ҳам бемалол фойдаланса бўлади. Фақат орқа фон суратни бузиб турибди. Девор охирги марта қачон бўялганини деворнинг ўзи ҳам билмаса керак. Эскирган темир панжара, платмасса ўриндиқ машҳур инсонлар йиғилган суратни шунчаки бузиб қўйган. 


"Дўрмон" стадиони ҳам шунақа. Майдони яхши-ю, машғулот ё ўйинни суратга олай десангиз орқа фон бузиб қўяди. Бу майдонда Месси машқ қилсин, барибир расм зўр чиқмайди. Чунки пахса девор, ағдарилиб ётган арава ва бақатерак орқа фонни бузиб қўяди.

Мен чет эл футболи суратларини кўришни яхши кўраман. Чунки суратдан ҳам кўра, орқа фон зўр чиқади. Оддий мисол, "Реал" ва "Барса"нинг машғулот пайтида олинган расмларига қаранг. Клуб қайси компания билан ҳомийлик шартномаси имзоласа, дарҳол орқа фонга ўша компания ёзувини катта баннер қилиб қўяди. Ўйин ўтказиладиган майдон майли, улар ҳатто машғулот майдончалари атрофини ҳам шундай безаб қўйишади. Шунинг учун уларнинг расми кўзга чиройли кўринади. Ваҳоланки, уларнинг энг зўр фотографи бизга келсин, биздаги орқа фон билан бунақа расм олиб бера олмайди.


Бу билан нима демоқчимиз? Дид билан ишлашнинг пайти келди. Ахир ҳаммамиз чиройли кийинишга ҳаракат қиламиз-ку. Нега энди майдон атрофини ҳам чиройли қилиб қўймаслигимиз керак? Видео лавҳа ва расмлар қанча чиройли чиқса, ҳомийлар эътиборини шунча тортади. Ҳам кўзга яхши кўринади. Мароқ билан тикилиб ўтираверасиз. Лекин орқа фон зўр суратни бузиб турса-ю, ҳомий шу расмни интернетда кўриб қолса, таъби хира бўлиб, секин қўлини тортиши аниқ. 

Нима дедингиз? 

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика