UZ

Сўнгги янгиликлар

04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  0 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  1 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  0 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  17 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1

“Supermokh Cup 2016”. 4-кун. “Бунёдкор-2002” Таиланд термаси устидан ғалаба қозонди Янгиликлар

“Supermokh Cup 2016”. 4-кун. “Бунёдкор-2002” Таиланд термаси устидан ғалаба қозонди

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган “Supermokh Cup 2016” турнири қизғин палласига кирди.

2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги баҳсларда чорак финалга ўтиш учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги тарбияланувчилари U-14 ёш тоифасидаги Таиланд терма жамоасини йирик – 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Вакилларимиздан Жасур Жалолиддинов бешта гол уриб, “флеш” қайд этган бўлса, яна бир гол Фарруҳбек Муҳторов ҳисобига ёзилди.

Қайд этиш керакки, Жасур Жалолиддинов ҳозирча турнир мобайнида 8та гол уришга муваффақ бўлди ва “Supermokh Cup 2016” мусобақаси тўпурари бўлишга асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

Шу тариқа, “Бунёдкор-2002” жамоаси турнирнинг кучли саккизта жамоаси қаторига қўшилишди. Чорак финалга қуйидаги жамоалар йўлланма олган: "Спортинг" (Португалия), "Бурирам Юнайтед" (Таиланд), "Сеул" (Жанубий Корея), "Сан Пауло" (Бразилия), "Бунёдкор" (Ўзбекистон), ПСЖ (Франция), Малайзия пантералари ва Малайзия пумалари.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика