UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  25 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  4 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор” тарбияланувчиларининг 6-кун натижалари Янгиликлар

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор” тарбияланувчиларининг 6-кун натижалари

“Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган “SuperMokh Cup 2015” мусобақасининг 6-кунида имкониятни бой беришди.
Кечаги янгиликларимизда “Бунёдкор-2003”нинг мусобақа ғолиби бўлиш учун имкониятлари борлиги ҳақида ёзгандик. Чунки U-12 тарбияланувчиларимиз “А” гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринни олишиб, “плей-офф”га йўлланма олган 8та жамоа қаторига киришган эди. Бироқ мусобақа ташкилотчилари чорак финал олдидан антиқа қарор қабул қилишди. Яъни ҳар бир гуруҳда Малайзия жамоалари биринчи ўринни қўлга киритишгани боис бош совринни ўз юртида олиб қолишни ўйлашиб, айнан мезбон жамоалар иштирокида ярим финал ўйинларини ўтказиб қўя қолишди. 5тадан жамоа ўрин олган гуруҳларда 2-ўринни қўлга киритганлар эса, тўплаган очколарига қараб 5 ва 7-ўринлар учун курашиши кераклигини маълум қилишди. Бу хабар ғолиб бўлиш учун юқори кайфият ва шунга яраша ғайрат тўплаган болакайларимизни “кома” ҳолатига тушириб қўйди. Бундай вазиятда хўмрайиб йиғлаган ва 5-ўрин учун баҳсда иштирок этишни истамаган болакайларни кайфиятини кўтариш мураббийлар учун қанчалик оғир кечганини таърифлаб бўлмайди.

Қисқаси, мана шундай тушкун кайфиятда “Бунёдкор-2003” 5-ўрин учун Таиланднинг “Чонбури” жамоаси билан куч синашди ва рақибларига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди бу ёш тоифасидаги жамоамиз 7-ўрин учун "Сеул" ФК ва "Хундай" жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-12, 12 декабрь
5-ўрин учун баҳс
09:00. “Майбанк” стадиони
“БУНЁДКОР” – “ЧОНБУРИ” (Таиланд) 0:2 (0:2)
“Бунёдкор” таркиби:
1.Хумоюншоҳ Сайётов (С), 4.Сардор Дусебаев, 5.Баҳодир Тохиров, 7.Иброҳимбек Баҳодиров, 8.Пўлатхўжа Холдархонов, 13.Усмонжон Равшанов, 14.Мустафо Абдуманнопов, 18.Умарали Раҳмоналиев, 20.Ойбек Шомуродов
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Зуфаржон Абдунабиев, 6.Хусан Мўминов, 9.Саидмурод Каримов, 11.Константин Усов, 15.Ўткирбек Раҳимов, 16.Усмонали Абдукаримов, 17.Диёрбек Одилжонов

2002 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилар мусобақасида жуда кучли жамоалар иштирок этаётгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Бу ёш тоифасида 13-ўрин учун “Бунёдкор” Бразилиянинг “Коринтианс” футбол мактаби тарбияланувчилари билан беллашди. Қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтган баҳсда Лотин Америка қитъаси вакиллари 4:2 ҳисобида ғолиб чиқишди. Жамоамиздан голларга Жасур Жалолиддинов ва Абдурауф Бўриев муаллифлик қилишди. U-13 жамоамиз энди 15-ўрин учун Таиланднинг "Чонбури" ва Япониянинг "Йокогама Маринерс" учрашуви ғолиб билан куч синашади.

“SuperMokh Cup 2015”
U-13. 12 декабрь
13-ўрин учун баҳс
11:00. “Букит Жалил” стадиони
“БУНЁДКОР” – “КОРИНТИАНС” (Бразилия) 2:4 (0:3)
Голлар:
Жасур Жалолиддинов, Абдурауф Бўриев
“Бунёдкор” таркиби: 1.Глеб Харин, 3.Любомир Бондаренко, 4.Диёрбек Раҳимқулов, 6.Жўрабек Рихсибоев, 9.Абдурауф Бўриев (С), 13.Аброрбек Нейматов, 18.Собир Норбоев, 7.Жасурбек Жалолиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Жасурбек Абдулеков, 19.Фарруҳбек Хожибеков
Захирадан майдонга тушганлар: 2.Абдул-Азиз Юсупов, 5.Аббосбек Аширалиев, 15.Абдуқодир Хусанов, 16.Сардор Абдурашидхўжаев

Эртага мусобақанинг сўнгги кун учрашувлари ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика