UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  1 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  19 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  21 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  31

Суперлигада иккинчи ўрин масаласи ҳамон очиқ. Кумуш медалларни ким қўлга киритади? Янгиликлар

Суперлигада иккинчи ўрин масаласи ҳамон очиқ. Кумуш медалларни ким қўлга киритади?

Суперлигада иккинчи ўринни ким қўлга киритиши охирги турда ҳал бўлади.

Кумуш медаллар учун учта жамоа кураш олиб боряпти: АГМК, "Насаф" ва "Сўғдиёна". 25-тур якунларига кўра, АГМК ҳисобида 47 очко бор. "Насаф" 45 очко тўплаган бўлса, "Сўғдиёна" 44 очко билан ҳамон иккинчи ўрин учун ўз имкониятини сақлаб турибди. 

Сўнгги ҳал қилувчи турда АГМК ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. "Насаф" эса Қаршида "Локомотив"га қарши баҳс олиб боради. Кўриб турганингиздек, охирги турда исталган воқеа рўй бериши мумкин. 

Тўалар нисбати АГМКда +10, "Насаф"да +20, "Сўғдиёна"да эса +12. Энди бу учта жамоанинг ўзаро ўйинларини оладиган бўлсак, АГМК биринчи давра "Сўғдиёна" билан Жиззахда 0:0 ўйнаган. "Насаф"га қарши ҳар иккала баҳс 1:1 ҳисобида якун топган. "Сўғдиёна" эса Қаршида 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, ўз майдонида 1:1 қайд этди. 

Хуллас, охирги тур олдидан турнир жадвалида жуда қизиқ ҳолат юзага келган. Сизнингча, Суперлигада иккинчи ўринни ким олади?

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика