

Суперлига, 18-тур
Урганч. “Хоразм” спорт мажмуаси. 20:00
“Хоразм” – “Локомотив” 1:3
Голлар: 7 - Қувончбек Абраев, 16 - Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 47 - Суҳроб Нуруллоев, 77 - Жасур Яхшибоев
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов
Ëрдамчи ҳакамлар: Фарҳод Усмонов ва Руслан Самандаров
Захира ҳаками: Ерлан Нуржанов
Назоратчи: Рустам Бобомуродов
VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев
AVAR: Аваз Абдуллаев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
"Хоразм": 77.Умиджон Эргашев, 9.Сардорбек Азимов (11.Данила Ежов, 80’), 13.Элзио Лоҳан (99.Одамбой Олимов, 85’), 15.Диёр Ортиқбоев, 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25.Матия Ром, 34.Суҳроб Иззатов (6.Нуржаҳон Музаффаров, 79’), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 71.Умидбек Султонов (10.Рафаэль Тавареш, 46’), 90.Улуғбек Ҳошимов, 96.Рафаэль Сабино (8.Нодирбек Абдухалиқов, 57’).
Захира: 33.Никола Стошич, 3.Равшанбек Султанов, 12.Максим Ширяев, 88.Аброр Хўсинов.
"Локомотив": 12.Никита Шевченко, 7.Қувончбек Абраев (9.Суҳроб Нуруллоев, 46’), 10.Шодиёр Шодибоев (21.Илья Йеличич, 90+1’), 14.Николай Иванов (27.Озодбек Ўктамов, 90’), 18.Александр Кучеренко, 22.Суннатилла Поёнов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 45.Йован Нишич, 61.Нурлан Ибраимов (8.Билол Туплиев, 70’), 70.Муҳаммадали Реимов (99.Жасур Яхшибоев, 70’).
Захира: 16.Данил Бакланов, 17.Сардор Мирзаев, 30.Жаъфар Баҳодиров, 33.Олег Зотеев.
Огоҳлантиришлар: 19 - Шодиёр Шодибоев, 31 - Йован Нишич, 61 - Нурлан Ибраимов, 87 - Николай Иванов
90+3. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
82. Билол Туплиев бир неча футболичини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди, аммо дарвоза томон зарба бера олмади.
78. Хўш, ўйин тақдири ҳалми ёки камбэк бўладими?

77. ГОЛ! Яхшибоев ажойиб гол урди! Жасур чамаси 21 метрлардан туриб дарвоза томон аниқ зарба берди ва бу голга айланди!
72. Жасурбек Яхшибоевнинг ерлатиб берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
69. Нодирбек Абдухалиқовнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси жуда ноаниқ бўлди…
68. Нишичнинг хавфли зарбасини Эргашев қайтарди.
61. “Темирйўлчилар” фаолликни оширмоқда, жамоанинг ҳужумлари хавфли тус оляпти тобора.
53. Мезбонлар бир қатор ҳужумлар ташкил этишди, бироқ ҳозирча натижа бўлмаяпти.
48. “Хоразм” энди янада шиддатни ошириши аниқ.
47. ГОЛ! Нуруллоев ҳисобни оширди! Бўлим бошида майдонга тушган футболчи гол урди!
46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
45+3. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43. Бўлим сўнггида “Хоразм” анчагина фаол, ҳужумлар сони ортмоқда.
37. Мезбонлар жуда қулай вазиятга эга бўлганди, бироқ ҳолат голга айланмади.
34. “Хоразм” дарвозабони Умиджон Эргашевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ўйин бошлангач, унинг ҳолати яхши эмасдек кўринаётган эди.

30. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда энди. Сўнгги дақиқаларда айтарли хавфли ҳужум кўрмадик.
24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
23. Шодиёр Шодибоевнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасини хоразмликлар посбони ушлаб олди.
17. Жавоб голи ҳам кўп куттирмади, энди ўйин янада “ёнади”.
16. ГОЛ! Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ҳисобни тенглаштирди! Жарима зарбасидан узатилган тўпни Ҳамиджонов боши билан дарвозага жойлаб қўйди!
14. Майдон эгалари ҳужумлар ташкил этишмоқда, бироқ ҳозирча хавфли кўринмаяпти.
8. Тезкор гол кўрдик ўйинда, энди буёғига хоразмликлардан ҳам фаоллик кутамиз.

7. ГОЛ! Қувончбек Абраев ҳисобни очди! Пенальтидан тепилган тўп дарвоза устунига тегиб, сўнг дарвоза тўридан жой олди тўп.
6. Пенальти! “Хоразм” дарвозаси томон….
5. Тошкентликлар фаол анчагина.
4. Ўйиннинг илк дақиқалари курашлар билан бошланди.
1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлига 18-туридан жой олган "Хоразм" – "Локомотив" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.



