UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Суперлига. "Сўғдиёна" мавсумдаги иккинчи мағлубиятини "Турон"дан қабул қилиб олди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" мавсумдаги иккинчи мағлубиятини "Турон"дан қабул қилиб олди

Теглар :  СўғдиёнаТурон
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Турон" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.



14 август, шанба

ТУРОН – СЎҒДИЁНА 1:0 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Игор Нехочин

ВАР ҳаками: Ахрол Рисқуллаев

ВАР ассистент: Максим Нехочин

ВАР назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Шерзод Ражабов

Бошланиш вақти: 20:00

Гол: Фозил Мусаев 23, 1:0

"Турон": 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 7.Суннатилла Абдуллажонов, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 10.Ихтиёр Тошпўлатов, 17.Музаффар Музаффаров, 18.Фозил Мусаев, 19.Владислав Касминин, 22.Абдулазизхон Абдурашидов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 55.Даян Поньевич, 77.Билолхон Тошмирзаев.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 3.Давронбек Умиров, 5.Ғиёс Комилов, 14.Дониёр Исмоилов, 20.Фирдавс Чакалов, 23.Отабек Зокиров, 25.Исмоилжон Оҳунжонов, 43.Ким Бойонг.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 17.Шаҳбоз Жўрабеков, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 20.Баҳодир Насимов, 28.Эргаш Исмоилов, 31.Лука Чермель.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 37.Алишер Пирматов, 4.Элёр Орифов, 15.Жасур Ҳакимов, 18.Дарко Станоевич, 25.Нодир Қўйбоқов, 63.Асилбек Бегимқулов, 88.Муҳсин Бозоров.


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. 

90+3. Шоҳруз Норхоновнинг зарбаси ўта кучли ва ноаниқ чиқди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЗАРБАААААААААААА. УХХХХХХХХХХ. Дониёр Исмоиловнинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Турон"да Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Ғиёсжон Комилов майдонга тушди. 

84. "Сўғдиёна" босимни оширмоқда. Барча олдинда. 

79. ОГОХЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна"да Элёр Орифов сариқ карточка билан жазоланди

78. ЎЗГАРИШ. "Турон"да Суннатилла Абдуллажонов ўрнига Дониёр Исмоилов, Билол Тошмирзаев ўрнига Отабек Зокиров майдонга тушди. 

77. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна"да Шаҳбоз Жўрабеков ўрнига Дарко Станоевич, Жасур Ҳасанов ўрнига Жасур Ҳакимов майдонга тушди. 

72. УХХХХХХХХХХ. "Сўғдиёна" қарши ҳужум ташкил қилди. Шаҳбоз Жўрабековнинг узатмасидан сўнг Лука Чермель қулай позицияга чиқиб борди. Бироқ тўпни йўқотди. 

62. ЎЗГАРИШ. "Турон"да Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига Ким Бо Ёнг майдонга тушди. 

59. ЗАРБААААААААА. Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Ҳумоюн Муртазоев боши билан зарба йўллашга ҳаракат қилди. 

54. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна"да Эргаш Исмоилов ўрнига Асилбек Бегимқулов майдонга тушди.  

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

46. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна"да Баҳодир Насимов ўрнига Элёр Орифов майдонга тушди. 

45. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди. 

40. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААА. Аюбхон Нўъмоновнинг 30 метрлардан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. Тўп дарвозас тўсинига тегиб чиқиб кетди. 

34. Устунлик "Сўғдиёна" томонига ўтди. Кетма-кет ҳужумларга аниқлик етишмади. 

27. УХХХХХХХХХХХХХХХХ. Ихтиёр Тошпўлатов чап қанотдан ёриб киришга уринди. Тўпни жамоадошига ошириш чоғида рақиб ҳимоячилари кескинликни бартараф этишди. 


23. ГООООООООООООООООООООЛ. "Турон"дан Фозил Мусаев рақиб дарвозасини ишғол қилди. Фозил Мусаев марказдан тўпни Суннатилла Абдуллажоновга оширди. Абдуллажонов эса олдинга қараб кетаётган Мусаевга тўпни қайтарди. Ярим ҳимоячи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб гол урди. 

18. Билолхон Тошмирзаев ўнг қанотдан кириб бориб зарба берди. Милан Митрович тўпни қайтарди. 

17. Ўйин темпи паст.

11. Музаффар Музаффаровнинг жаримадан узатган тўпидан сўнг "Сўғдиёна" жарима майдончасида кескин вазият юзага келди. 

9. "Турон" футболчилари ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди. Ҳумоюн Муртозаев тўпга улгурмади. 

7. ОГОХЛАНТИРИШ. "Турон"дан Фозил Мусаев сариқ карточка билан жазоланди. 

7. ОГОХЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна" футболчиси Эргаш Исмоиловга сариқ карточка кўрсатилди. 

4. Ҳозирча дарвозалар олдида хавфли вазият бўлгани йўқ. 

Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика