UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  0 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  21 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  11 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  21 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  13

Суперлига: Тур лауреатлари аниқланди ФОТО Янгиликлар

Суперлига: Тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 12-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади

Тур ўйини: "Локомотив" - "Қизилқум" 2:2
- Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган учрашувлар ичидан энг қизиқарли ва кутилмаган сценарийларга бой ўтган баҳс сўзсиз Тошкентда ўтди. "Локомотив" барча кутгандек "Қизилқум"ни ортиқча қийинчиликсиз таслим эта олмади. Аксинча, "темирйўлчилар" учрашувнинг сўнгги сонияларида аранг мағлубиятдан қутилиб қолишди. Турнинг кутилмаган натижаси ҳам айнан ушбу беллашувда содир бўлди. Навоийда йирик ҳисобда "Қизилқум"ни мағлуб этган "Локо", ўз уйидаги ўйинда бу ишни такрорлай олмади. Умуман учрашув жуда қизиқарли ва хавфли вазиятларга бой тарзда ўтди. "Қизилқум"га ўйин дебютидаги тезкор гол бутун учрашув давомида дадил ўйнашига ёрдам берган бўлса, "Локо"га қўшимча дақиқаларда киритилган гол ас қотди. Шу тариқа "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви тур ўйини деб эътироф этилди.

Тур мухлислари - Наманганда
- "Навбаҳор" - "Металлург" учрашувида наманганлик ишқибозлар бутун баҳс давомида ўз суюклиларини жуда фаол ва қизғин қўллаб-қувватлаб туришди. Мухлислар стадионда ажойиб муҳитни яратишгани ҳам ўйинга зеб бериб турди. Шу боисдан тур мухлислари деб "Навбаҳор" ишқибозлари танланди.

Тур ҳаками - Олим Тўйчибоев
- Суперлиганинг 12-турида энг яхши ишлаган ҳакам деб АГМК - "Бунёдкор" учрашувини бошқарган Олим Тўйчибоев топилди. Ёш ҳакам ўйинни ортиқча баҳсли ҳолатларсиз ва бир текис бошқариб борди. Муҳими, қўпол хатоларга йўл қўймади. Шу тариқа Олим Тўйчибоев тур ҳаками дея эътироф этилди.

Тур матбуот хизмати - "Навбаҳор"
- "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати ушбу турда "Металлург"га қарши ўйин атрофи ва учрашувдан кейинги жараёнларни анча фаол ёритди. Янгиликка интилиш ва креатив ёндошувга қўл ураётган "Навбаҳор" матбуот хизматининг ишга бўлган муносабати мақтовга лойиқ. Шу боисдан ҳам "Навбаҳор" матбуот хизмати ушбу турнинг энг яхшиси деб топилди.


Тур иқтибоси: "Чиройли футбол учун сифатли майдон зарур"
- "Пахтакор" ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов Жиззахдаги майдон ҳолатини танқид қилди. Шораҳмедов жамоасининг кўнгилдагидек футбол намойиш этмаганини майдон ҳолати билан боғлади.

"Чиройли футбол кўрсатиш учун аввало майдон ҳолати яхши бўлиши керак. Чиройли футбол учун сифатли майдон зарур. Майдон ҳолати яхши бўлганида ўз ўйинимизни кўрсатардик"
(c) Акмал Шораҳмедов

P.S. Дарҳақиқат, Суперлига клубларимиз майдонлари ҳали-ҳамон яхши ҳолатга келмаётгани ачинарли. Нафақат Жиззахдаги майдон ҳолати, балки бошқа жамоаларнинг ҳам майдони талаб даражасида эмас. ПФЛ эса ўзи қўйган талабни бажартира олмаяпти ва бунга чора ҳам қўлламаяпти.


Тур голи - Филип Раевац
- АГМК - "Бунёдкор" учрашувида мезбонлар дарвозасини ишғол этган Филип Раевацнинг дастлабки киритган тўпи турнинг энг чиройли голи номинацияда ғолиб чиқди. Сардор Собирхўжаевнинг ажойиб узатмасидан кейин ҳужумчи чиройли ижро орқали Павел Матяш дарвозасини аниқ нишонга олди. Шу тариқа Раевацнинг бу голи тур голига лойиқ кўрилди.


Тур дарвозабони - Ботирали Эргашев
- Ушбу турда дарвозабонларга кўп ҳам иш топилмади. Шу боисдан ҳам "Металлург"га қарши ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлашга муваффақ бўлган Ботирали Эргашев тур дарвозабони номига муносиб кўрилди. Эргашев биринчи бўлимда Зоҳид Абдуллаевнинг яккама-якка вазиятида жамоасини голдан қутқариб қолди.

Тур мураббийи - Ҳамиджон Актамов
- Инқироздан кейин ғалабали серияни бошлаб олган "Локомотив"дан Тошкентда очко олиш осон юмуш эмас. Жамоаларнинг ҳолати ва таркибдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, "Қизилқум"нинг Тошкентда "Локо" билан дуранг қайд этиши сенсацияга тенг. Кечаги баҳсда эса "Қизилқум" дуранг қайд этмади, балки тайёр ғалабани дурангга алмашиб қўйди. Учрашувда эса "Қизилқум" жуда яхши ва пухта ўйнади. Биринчи бўлимда "Қизилқум" рақибини тактик тарафлама енга олди. Бу эса ҳисобда ҳам ўз аксини топганди. Аммо иккинчи бўлимда "Локомотив" ҳужумкорликни оширди ва ўйинга қўшиб берилган охирги сонияларда бир амаллаб мувозанатни тикловчи голни киритди. Шуни қайд этиш керакки, "Қизилқум" шу куни жуда хавфли ва самарали ўйнади. Ҳимояда ҳам жамоа тартибли ва мустаҳкам ўйнаётганди. Аммо охирги сониялардаги пала-партишлик ва бирозни диққатни қочириш панд берди. Аммо бу мураббийнинг ўйинга танлаган тактика нечоғлик тўғри бўлганига соя сололмайди. Амалдаги чемпион жамоа уйида дадил ва ишончли тўп сурган "Қизилқум"нинг дуранг натижаси қониқарли. Шу боисдан ҳам Ҳамиджон Актамов турнинг энг яхши мураббийи номига муносиб деб топилди.

Тур футболчиси - Азамат Алланиязов
- "Навбаҳор" - "Металлург" учрашуви қаҳрамонига айланган ва беллашувда хет-трик қайд этиб "лочинлар"га муҳим ғалабани келтирган Азамат Алланиязов сўзсиз турнинг энг яхши футболчиси номига лойиқ. Азамат Алланиязов иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, "Металлург" дарвозасини уч маротаба ишғол этишни уддасидан чиқди. Ушбу хет-трик Алланиязовнинг фаолиятидаги дастлабкиси ҳисобланади. Суперлигада эса бунга қадар "Қизилқум" ҳужумчиси Элгужа Григалашвили бир учрашувда учта гол уриб хет-трик қайд этганди.

Рамзий терма жамоа (3-4-3)

Дарвозабон: Ботирали Эргашев - қуруқ ўйин ("Навбаҳор").

Ҳимоячилар: Игорь Голбан - гол+қуруқ ўйин ("Насаф"), Дарко Станоевич - қуруқ ўйин ("Навбаҳор"), Сардор Қулматов - ишончли ўйин ("Сўғдиёна").

Ярим ҳимоячилар: Сардор Собирхўжаев - 2та ассист ("Бунёдкор"), Азиз Турғунбоев - 2та ассист ("Навбаҳор"), Муҳаммаданас Ҳасанов - гол ("Қўқон-1912"), Шавкат Саломов - гол ("Бухоро").

Ҳужумчилар: Азамат Алланиёзов - 3та гол ("Навбаҳор"), Филип Райевац - 2та гол ("Бунёдкор"), Неманья Йованович - гол+пас ("Қизилқум").

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика