UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Суперлига. "Бунёдкор" Навоийда мағлуб бўлди Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор" Навоийда мағлуб бўлди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 10-дақиқасида Тўхтасинов - Мираҳмадов - Тўхтасинов комбинациясидан сўнг Нурилло дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди ва зарба берди,  тўп Макосиннинг қўлига бориб тушди.

16-дақиқада Миржалол Қосимовнинг 22 метрлардан ерлатиб йўллаган зарбасини Зуҳуров осонлик билан ушлаб олди.

21-дақиқада "Бунёдкор" ҳимоячиларининг хатосидан кейин Салим Мустафоев яқин масофадан дарвозага кучли ва аниқ зарба йўллади. Зуҳуров жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

53-дақиқада Бойдуллаевнинг 20 метрлардан йўллаган зарбасини Зуҳуров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

64-дақиқада ҳаводаги тўп учун курашда меҳмонлар ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнади ва бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига 11-метрлик жарима зарбасини белгилади. 65-дақиқада Элгужа Григалашвили пенальтидан гол урди - 1:0. 

68-дақиқада Смит майдон марказидан катта тезликда рақиб жарима майдончасига кириб борди ва дарвозага зарба берди. Зуҳуров тўпни қайтариб юборишга эришди. 

87-дақиқада Лутфулла Тўраевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Макосин қийинчилик билан қайтариб қолди.



ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 1:0
5 май 2019 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 19:45
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Улфатов, Фирдавс Норсафаров
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Улуғбек Азизов

Гол: Элгужа Григалашвили 65 пенальти, - 1:0.

"Қизилқум": Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Муродбек Бобожонов (Медина Смит, 60), Алишер Саноев (Азизбек Усмонов, 90+3), Салим Мустафоев, Элдор Бойматов, Миржалол Қосимов (Хуршиджон Олимов, 46), Муҳсинжой Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Мақсуд Каримов.
Захира: Евгений Черемисин, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Файзулла Қамбаров, Сардор Жаҳонов, Суҳробжон Ярашов.

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Санжар Қодирқулов, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Суҳроб Иззатов, Фарруҳ Икромов, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 72), Миржаҳон Мираҳмадов (Санжар Риҳсибоев, 67)
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Сергей Прохоров, Бобур Фарҳодов, Жасур Жалолиддинов, Владислав Нуриев, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 13, Хуршиджон Олимов 77, Эркин Бойдуллаев 81, Шерали Жўраев 90+1.


Қизилқум

Элгужа Григалашвили - 65'

Суперлига. 7-тур

05/05/2019, 19:45

0
:
1
Тугади

Бунёдкор

45'
90'
65'  Элгужа Григалашвили
77'  Хуршид Олимов
81'  Эркин Бaйдуллаев
90'  Шерали Жўраев
13'  Лутфулла Тўраев


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика