UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  6 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  0 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  100 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  15 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  469 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  2 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Суперлига қайтмоқда! "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви учун превью Янгиликлар

Суперлига қайтмоқда! "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви учун превью

Бугун 14 август куни Coca Cola Суперлигаси 9-туридан ўрин олган қолдирилган баҳс бўлиб ўтади.

Аслида мазкур баҳс 14 июль куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ "Бунёдкор" клуби аъзосида коронавирус инфекцияси аниқлангани боис ўйин бошыа муддатга қолдирилганди. "Бухоро" бу мавсум ғалаба қозона олмаган учта клубдан бири бўлиб турибди. "Бунёдкор" эса охирги учта турда умуман мағлуб бўлгани йўқ.

Суперлигада юзага келган иккинчи мажбурий танаффус вақтида "Бухоро" мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди. Муҳсин Муҳаммадиев билан келишилган ҳолда шартнома бекор қилинди ва унинг ўрнини Жамшид Саидов эгаллади. Мураббийлар штабига руминиялик Августин Чирита келди, Николай Минчев эса техник директор лавозимида иш бошлади. Жамоага Максимилиан Фомин ва Илҳом Алижонов каби ҳимоячилар келишди. Март ойида ўз юртига учиб кетган канадалик легионер Милован Капор эса яқинда "Атлетико Оттава" клуби билан шартнома тузди.

"Бунёдкор"да эса клуб раҳбариятида ўзгариш юзага келди. Бош директор Улуғбек Мирзаев ўрнига Айниддин Ғиёсов тайинланди. Жамоанинг собиқ аъзоси Хуршид Ғиёсов яна "Бунёдкор"га қайтди. "Машъал"дан ижарага олинган Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдураимов Муборак клубига қайтиб кетишди.

"Бухоро" ва "Бунёдкор" клублари ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 26 марта тўқнаш келишган. Катта устунлик "қалдирғочлар" томонида. 19 бор Тошкент клуби ғолиб бўлган, 6 бор дуранг қайд этилган ва фақат бир марта "Бухоро" зафар қучган.

Ўзаро охирги 7та учрашувда "Бухоро" умуман ғалаба қозона олмаган. Ўтган мавсумда бу икки клуб ўртасидаги ҳар иккала баҳс ҳам дуранг натижаси билан тугаган.

Бу жамоаларнинг U-21 Биринчилиги доирасидаги ўйини 15 август куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ кеча ушбу баҳс 30 августга қолдирилгани ҳақида хабар берилди. Бунинг сабаби ёзилгани йўқ.



Coca Cola Суперлига. 9-тур
«БУХОРО» – «БУНЁДКОР»
14 август. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 19:00 (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев, Аҳмаджон Эргашев.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.



Муаллиф тахмини: Иккала жамоада ҳам ўзгаришлар бўлди. Бироқ бу ўйинда "Бунёдкор" барибир фаворит. Агар вазиятлардан унумли фойдалана олишса Абрамов шогирдлари кичик ҳисобда ғалаба қозонишлари мумкин - 2:1.


Бухоро

Жасур Ҳасанов - 78'

Суперлига. 9-тур

14/08/2020, 19:00

1
:
1
Тугади

Бунёдкор

Ислом Қобилов - 22'

45'
90'
5'  Бекзод Сайидов
11'  Солибек Каримов
64'  Анваржон Жўраев (Суҳроб Неъматов)
69'  Жасур Ҳакимов (Иззат Абдуллаев)
73'  Зоҳир Пиримов (Беҳруз Садиллоев)
73'  Азизбек Амонов (Шаҳзод Бешимов)
78'  Жасур Ҳасанов
22'  Ислом Қобилов
22'  Санжар Қодирқулов
55'  Валерий Акопов (Селим Нурмурадов)
55'  Шаҳбоз Эркинов (Миржаҳон Мираҳмадов)
84'  Фаррух Икромов (Баҳодир Пардаев)



Нарзулла тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика