UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  4 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Суперлига. "Пахтакор" Наманганда қачон ютқазганди? Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" Наманганда қачон ютқазганди?

Амалдаги чемпион эртага "Навбаҳор" меҳмони бўлади.

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 47'

Суперлига. 17-тур

28/08/2022, 19:00

1
:
1
Тугади

Пахтакор

Хожиакбар Алижонов - 52'

45'
90'
40'  Александр Касьян (Зоран Марушич)
47'  Жамшид Искандеров
80'  Жамшид Болтабоев
87'  Асадбек Собиржонов (Мирлан Мурзаев)
87'  Жамшид Искандеров (Азим Аҳмедов)
52'  Хожиакбар Алижонов
66'  Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов)
70'  Илья Мартинович (Аббосбек Файзуллаев)
76'  Шаҳзод Азмиддинов
90'  Драган Черан (Муҳаммадали Ўринбоев)

Бу Ўзбекистон чемпионатининг барча мавсумларида иштирок этган 2 клуб ўртасидаги тўқнашув. "Лочинлар" айни пайтда юқорироқда турган бўлса ҳам, ўзаро ўйинлардаги катта устунлик "шерлар" томонида.

Мазкур жамоалар лигада бугунга қадар жами 63 марта тўқнашишган. Улардан 39 тасида "Пахтакор", 13 тасида "Навбаҳор"нинг қўли баланд келган бўлса, қолган баҳсларда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам пойтахт гранди фойдасига (+56).

Ўзаро ўйинлар тарихидаги энг яхши тўпурар афсонавий Александр Гейнрих ҳисобланади. У наманганликлар дарвозасига 9 марта йўл топган. Эртага майдонга тушадиган футболчилар орасидаги энг яхши натижа Драган Черанга тегишли (6).

"Навбаҳор" "Пахтакор" устидан сўнгги марта 2018 йилги мавсумда зафар қучган эди (ўз майдонида). Наваф Шукрулла бошқарган баҳс тақдирини Голбаннинг ягона голи ҳал қилган.


Шундан кейин ўтказилган 9 ўйиннинг 4 тасида "шерлар"нинг қўли баланд келган бўлса, 5 та учрашув дуранг билан тугади. Нима деб ўйлайсиз, мезбонларнинг ғалабасиз серияси эртага тугайдими?

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика