UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   3 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  5 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  11 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  18

Суперлига ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин бўлган стадионларда ўрганиш ишлари бошланди Янгиликлар

Суперлига ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин бўлган стадионларда ўрганиш ишлари бошланди

Лига Суперлиганинг 2024-йилги мавсумига тайёргарлик ишларини бошлаган. Жорий йилнинг 23 декабрь санасига қадар мусобақага мезбонлик қилиши мумкин бўлган стадионлар майдони тўлиқ кўздан кечириб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармони ижросидан келиб чиқиб, Лига Суперлига стадионлари майдони ва прожекторларини ОФК талаб қилган кўрсаткичга олиб чиқди. Бугунга келиб, Андижон, Фарғона, Наманган, Яйпан, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Ғузор, Бухоро шаҳарларидаги 1 тадан ва Тошкентдаги бир неча стадион ОФК байроғи остидаги халқаро учрашувларни бемалол қабул қила олади. 2024 йилги мавсумда улар қаторига Термиз шаҳридаги стадион ҳам қўшилади.

Эндиликда Президентнинг 2023 йил 7 апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-115-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Суперлига ва Пролига учрашувлари ўтказиладиган стадионларга талаб янада кучайтирилади. Шундан келиб чиқиб, Лига стадионларни мониторинг қилиш учун алоҳида талаб ишлаб чиққан. Унинг ёрдамида Лига мутахассислари ва Лига билан ҳамкорлик қилаётган соҳа мутахассислари барча стадионлар майдонини тўлиқ ўрганиб чиқади. Якунда улар орасидан талабга жавоб берадиганлари Суперлига учун танлаб олинади.

Суперлигада иштирок этувчи бирор клуб стадиони этарлича балл тўплай олмаса, мазкур стадион Суперлига учун қабул қилинмайди. Бунда мезбон футбол клуб 2024 йилнинг 10 январига қадар Лига рухсат этган стадионлардан бири билан келишувга эришиши ҳамда талаб этилган кўринишда уч томонлама шартнома имзолаши керак бўлади. 10 январга қадар бошқа уй стадиони масаласини расман ҳал қилмаган футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси ёки Суперлига биринчи даврасидаги барча уй учрашувларни сафарда ўтказишни назарда тутувчи навбатдаги санкция қўлланилади.

Маълумот учун, Лига талаб қилган футбол майдонини ўз вақтида тақдим этмагани учун ўтган мавсумнинг иккинчи даврасидан бошлаб "Металлург" уй учрашувларини Олмалиқ шаҳрида ўтказа бошлади. 2024 йилги мавсумда бу каби клублар сони янада ортиши мумкин. Талаб барча футбол клуби учун бир ҳисобланади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика