UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  4 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  14 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  11

Суперлига. Нима учун "Навбаҳор" бронза медаллари соҳибига айланди? Янгиликлар

Суперлига. Нима учун "Навбаҳор" бронза медаллари соҳибига айланди?

Суперлиганинг 2024 йилги мавсуми якунига кўра, Наманганнинг "Навбаҳор" клуби учинчи ўринни эгаллади.

Турнир регламентига мувофиқ, икки ва ундан ортиқ қатнашчи тўплаган очколар тенг бўлиб қолса, уларнинг ўрни қуйидаги кетма-кетлик бўйича аниқланиши кўзда тутилган:

• ўзаро учрашув(лар) натижасига кўра;

• ўзаро учрашувларда олинган очколар натижасига кўра;

• ўзаро учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра;

• барча учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра;

• барча учрашувларда урилган тўплар сонига кўра;

• барча учрашувларда рақиб майдонида урилган тўплар сонига кўра;

• барча учрашувларда эришилган ғалабалар сонига кўра;

• барча учрашувларда учралган мағлубиятлар сонининг акс таъсирига кўра;

• барча учрашувларда сафар ўйинларида эришилган ғалабалар сонига кўра;

• барча учрашувларда уй ўйинларида учралган мағлубиятлар сонининг акс таъсирига кўра.

Суперлиганинг жорий мавсумида охирги турдан сўнг учта клуб — "Навбаҳор", "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" клублари 43 очкодан жамғарди.

Регмалентга мувофиқ, бу ҳолда дастлаб ўзаро учрашувлар натижаси инобатга олинади:

"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 1:2

"Навбаҳор" — "Нефтчи" 1:0

"Навбаҳор" — "Сўғдиёна" 0:3

"Нефтчи" — "Сўғдиёна" 0:3

"Сўғдиёна" — "Нефтчи" 1:2

"Нефтчи" — "Навбаҳор" 2:2

Уч клубнинг ўзаро ўйинларида "Навбаҳор" — 7, "Сўғдиёна" — 6, "Нефтчи" 4 очко жамғарди. 

Демак, "Навбаҳор" учинчи, "Сўғдиёна" тўртинчи, "Нефтчи" эса бешинчи ўринга жойлашади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика