UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  0 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  2 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  4 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  24 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4

Суперлига. "Нефтчи" учун ҳал қилувчи палла."Пахтакор"ни қўрқинчили "Бобур Арена" кутмоқда. Иштахаси очилган "Металлург" Яйпанда "Турон"га қарши Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" учун ҳал қилувчи палла."Пахтакор"ни қўрқинчили "Бобур Арена" кутмоқда. Иштахаси очилган "Металлург" Яйпанда "Турон"га қарши

Бугун Суперлиганинг 21-турига старт берилади. ОЧЛ баҳсларидан сўнг яна нигоҳларимиз чемпионат учрашувларига қаратилади.

Жамоалар нафақат бизни балки минглаб мухлисларнинг кўзини стадионга буришга тайёр. Айниқса интригаси ҳали йўқолмаган чемпионатнинг ҳар бир учрашуви айрим масалаларга ойдинлик киритиши турган гап. 

"Турон" - "Металлург"


—"Турон" 2 йил олдин Суперлигадаги биринчи тарихий ғалабасини Яйпанда "Металлург" устидан қўлга киритган эди. Орада бир пастга тушиб чиққан "Турон" яна ўз майдонида бекободликларни қабул қилади. Мезбонларга осон бўлмаслиги табиий. Иккинчи даврада Веско Стешевич шогирдларининг иштахаси очилган ва жамоа сўнгги 5та учрашувда лиганинг 13та жамоасидан кўп очко жамғарди (12 очко). Ваҳоланки, "Металлург" мавсумнинг дастлабки қисмида 13та ўйинда 12 очко ишлаганди, холос. Иккинчи фактор ҳужумдаги футболчилар фаоллиги. Забиҳилло Ўринбоев иккинчи даврада 7та ўйинда 4та гол 3та ассист қайд этган бўлса, Шаҳзод Убайдуллаев сўнгги 2та баҳсда 3та гол урди. Бугунги тўқнашувда меҳмонларнинг имконияти юқори. 

"Турон" эса даврани кўтаринки руҳда бошлаганига қарамай сўнгги ўйинларда яна мағлубиятлар гидобига тушиб қолди (кетма-кет 4 мағлубият). Шунга қарамай "тулпорлар"да ҳамон кучлилар сафида қолиш имконияти буткул йўқолмаган. "Бухоро"дан 2, "Қизилқум"дан 5 очко ортда қолмоқда. Жамоанинг олдиндаги тақвимига ҳавас қилмаган бўлардим. Кейинги турларда "Турон" "Пахтакор", "Сўғдиёна", ОКМК, "Нефтчи"га қарши ўйинлар ўтказади. Реал олиб қаралганда ҳам имконият жуда паст. Вазиятдан чиқиб кетиш учун жамоада иккинчи давра бошидаги олов яна уйғониши керак бўлади. 


"Бунёдкор" - "Қизилқум"

Бунёдкор

Авазбек Ўлмасалиев - 57', Умидбек Султонов - 82'

Суперлига. 21-тур

06/10/2023, 18:30

2
:
2
Тугади

Қизилқум

Ислом Кенжабоев - 50', Муҳаммадали Ғиёсов - 75'

45'
90'
57'  Авазбек Ўлмасалиев
59'  Расул Йўлдошев (Азизбек Тўлқинбеков)
59'  Фарҳод Ўткиров (Умидбек Султонов)
82'  Умидбек Султонов
82'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов
88'  Фарҳод Ўткиров
89'  Фаррух Икромов (Жасур Ҳакимов)
50'  Ислом Кенжабоев
50'  Муҳаммадали Ғиёсов
70'  Алишер Санаев (Гиорги Кухианидзе)
75'  Муҳаммадали Ғиёсов
75'  Гиорги Кухианидзе
87'  Азизбек Усмонов
90'  Ислом Кенжабоев (Самандар Шукуруллаев)
90'  Муродбек Раҳматов (Даврон Анваров)
90'  Жўрабек Маннонов (Марко Симоновски)
90'  Ифеанйи Ифеанйи

— Навоийликлар сўнгги ўйинларда "отни қамчилаш"ни бошлади. "Сурхон" ва "Сўғдиёна"дан тортиб олинган ўта муҳим 6 очко сабаб турнир жадвалида бир поғона юқорилади. Иккинчи даврада меҳмонда Қарши ҳамда Тошкентдан очко билан қайтди. Қисқаси "Қизилқум"да ҳозир жанговар ва ғалаба кайфияти ҳукмрон. 

"Бунёдкор" иккинчи даврада ўз майдонида фақат бир маротаба ғалаба қозонди. Александр Крестинин шогирдлари уйдаги охирги 3та учрашувнинг барчасида мағлубиятга учраган. "Бухоро" ва "Сурхон" билан ўйинларда сўнгги дақиқалардаги эътиборсизлик, диққатнинг йўқолиши голга олиб келди. Ўзаро ўйинларда "қалдирғочлар" кетма-кет 3та ўйиндан бери "Қизилқум"га мағлуб бўлмоқда. Сўнгги бор "Бунёдкор" 2021 йилнинг ноябрь ойида рақиби устидан ғалаба қозонган (1:0). Бу турда "Бунёдкор" меҳмони бўладиган "Қизилқум" Навоийга 3 очко билан қайтишини тахмин қиламан.

"Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 

Гол: Бобир Асқаров 85

"Бунёдкор" - "Бухоро"

Голлар: Асилбек Қаюмов 21 (0:1), Милан Марчич 36 (1:1), Шоҳруз Норхонов 90+6 (1:2)

Ўзбекистон кубоги.

"Бунёдкор" - "Сурхон" 2:3 

Голлар: Алексей Носко, 6 пен (1:0), Жаҳонгирбек Абдусаломов, 18 (1:1), Жаҳонгирбек Абдусаломов, 25 (1:2), Алексей Носко, 57 (2:2), Асадбек Каримов, 95 (2:3) 


ОКМК - "Сўғдиёна"

ОКМК

Мартин Боаке - 47', Ислом Тухтахўжаев - 90'

Суперлига. 21-тур

07/10/2023, 17:00

2
:
3
Тугади

Сўғдиёна

Жавоҳир Қаҳрамонов - 37', Марко Колакович - 38', Жавоҳир Қаҳрамонов - 72'

45'
90'
47'  Мартин Боаке
47'  Сияваш Ҳақназарий
58'  Сардор Раҳмонов
67'  Сардор Раҳмонов
76'  Сияваш Ҳақназарий
85'  Рубен Санчез (Муҳаммаданас Ҳасанов)
85'  Мартин Боаке (Миржаҳон Мираҳмадов)
90'  Сияваш Ҳақназарий (Мурат Ерматов)
90'  Ислом Тухтахўжаев
37'  Жавоҳир Қаҳрамонов
37'  Лупче Дориев
38'  Марко Колакович
39'  Миржалол Абдумуталов
46'  Оллоберган Каримов (Муҳаммадсафо Фозилов)
60'  Самандар Мавлонқулов (Жасур Ҳасанов О)
71'  Миржалол Абдумуталов (Улуғбек Кенжаев)
72'  Жавоҳир Қаҳрамонов

—  Миржалол Қосимов жамоасидаги камчиликлар ҳақида аввалги мақоламда батафсил тўхталган эдим. Шу боис яна батафсил қайтиш шарт эмас, деб ўйлайман. ОЧЛдаги барқарорсизлик Суперлигада ҳам давом этмоқда. Иккинчи даврада ОКМК фақат "Олимпик"ни мағлуб эта олди, 4та учрашувда дуранг ва 1та ўйинда мағлубиятга учради. Юқорига кўтарилишдан кўра пастга тушиб кетиш хавфи яқин. Унга яқин "Сурхон"да 30, "Андижон"да 28 очко мавжуд. "Кончилар"ни бу баҳсда ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. 

⚡️ОКМК - "Эйр Форс" учрашуви ҳақида. Қосимов ва ОКМКда ягона ишонч чиптаси қолди (таҳлил)

"Сўғдиёна"да барқарорлик йўқ. Бир қараса ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этади, бир қараса аутсайдер майдонида 4та гол ўтказиб юборади. "Бўрилар" охирги 5та ўйиннинг фақат 1тасида ғалаба қозонган, 2та дуранг ва 2та мағлубиятга учраган. Меҳмонда эса жамоанинг омади келмаяпти. Ҳозирча "Бунёдкор" майдонида қўлга киритилган ютуқ иккинчи даврадаги ягонаси бўлиб турибди. Мазкур омиллардан келиб чиқиб айтганда бу баҳсда устунлик майдон эгаларида. Олмалиқда ОКМКнинг кичик ҳисобдаги ғалаба қозонишини тахмин қиламан. 


"Нефтчи" -  "Насаф"

Насаф

Жамбули Жигаури - 38', Андрес Чавес - 90'

Суперлига. 21-тур

07/10/2023, 18:30

0
:
2
Тугади

Нефтчи

45'
90'
38'  Жамбули Жигаури
58'  Абдувоҳид Неъматов
67'  Марко Станоевич (Баҳром Абдураҳимов)
67'  Жамбули Жигаури (Жавоҳир Сидиқов)
84'  Сухроб Нуруллоев (Дониёр Нарзуллаев)
84'  Азизбек Амонов (Андрес Чавес)
90'  Андрес Чавес
90'  Ойбек Бозоров (Бекжон Раҳматов)
90'  Андрес Чавес
90'  Андрес Чавес
10'  Мирзоҳид Ғофуров
61'  Мирзоҳид Ғофуров (Аббос Ғуломов)
61'  Бачана Арабули (Билол Тошмирзаев)
61'  Ғуломҳайдар Ғуломов (Диёр Туропов)
78'  Лутфулла Тўраев (Фозил Мусаев)
86'  Билол Тошмирзаев

—  Турнинг марказий учрашуви. "Насаф" ОЧЛдаги шиддатни чемпионат ўйинларида кўрсатишга қийналмоқда. Муҳим очколарни йўқотмоқда. Айниқса ўз майдонидаги беллашувларда муаммога дуч келаётганини айтиш мумкин. Қаршига келган сўнгги 3та жамоага "аждарлар" меҳмондўстликни маромига етказиб, "халтаси"га очко солиб жўнатмоқда. Ҳозирча янги келганлар ўзини кўрсата олмаётгани ҳақиқат. Чавезнинг кароматини ҳали кўрганимиз йўқ. Футболчи таркибга қачон қайтиши номаълум. Жаба эса фақат ўртоқлик учрашувларидагина саҳнага чиқяпти. Бу орада Азиз Амонов ўзини кўрсатишни бошлади. 

"Нефтчи" ўтган мавсумда Қаршига сафарида рақибини мағлуб этиб, амалда "Насаф"нинг чемпионлик учун имкониятларини йўқотишига сабаб бўлганди. Виталий Левченко шогирдлари бу мавсумда мағлубиятга учрамаганини айтиш жоиз. Фарғоналиклар бу ўйиндаги ғалаба орқали очколарини 40тага етказиб олиши мумкин (захирада битта "Турон" билан ўйин). Аксинча ҳолат юз берган тақдирда совриндорлар қаторидан тушиб қолади. Мавсумни қандай якунлаш "Нефтчи"нинг ўзининг қўлида. Факт шуки, "Насаф" билан учрашув совриндорлар қаторига кириш ёки кирмаслик масаласига қисман аниқлик киритиб беради.  Икки жамоанинг имкониятларидан келиб чиқиб мазкур ўйинда дуранг натижа қайд этилишини тахмин қиламан. 


"Андижон" - "Пахтакор"

Андижон

Рубин Хебай - 84'

Суперлига. 21-тур

08/10/2023, 17:00

0
:
1
Тугади

Пахтакор

45'
90'
67'  Фарҳод Бекмуродов (Леван Арвеладзе)
81'  Армин Бошняк (Фарҳод Соҳибжонов)
81'  Илҳом Абдуғаниев (Суҳроб Бердиев)
81'  Сардор Азимов (Сардор Абдунабиев)
84'  Рубин Хебай
90'  Рубин Хебай (Шаҳбоз Эркинов)
21'  Достонбек Ҳамдамов
44'  Шаҳзод Азмиддинов
66'  Достонбек Ҳамдамов (Дилшод Саитов)
84'  Пшемислав Банашак (Беҳруз Асқаров)
84'  Сардор Собирхўжаев (Муҳаммадали Ўринбоев)

—  Супер муҳит яратишга одатланган "Бобур Арена"га бу сафар "Пахтакор" келади. "Шерлар"нинг бугунги ҳолати ҳақида кўп гапириш мумкин. "Пахтакор"нинг бу сафар ҳам ғалаба қозона олмаслигидан "Навбаҳор" ёки "Нефтчи" фойдаланиб қолиши тайин. Ўтган йили "Пахтакор" сўнгги паллада қандай чемпион бўлган бўлса, бу сафар худди шу фақат тескари сценарийда имкониятни бой бериши мумкин. "Сўғдиёна" ва ОКМК билан ўйиндаги дуранглар сабаб таъқибчилари яқинлашиб олди. 

"Андижон" бу мавсумда кутилганиданда яхши натижалар қайд этмоқда, деб баралла айта оламиз. Айниқса етакчиларнинг тушига кириб чиқаётган бўлса ажаб эмас. Бу турда "Андижон" "Пахтакор"ни ютиб қўйса ажабланмайман ва сенсация, деб баҳоламайман. Чунки дастлабки даврадаги тўқнашувда "бургутлар" рақиб майдонидан ғалабага тенг 1 очко билан қайтган. Жамоа иккинчи даврада ўз майдонида ҳали рақибларга таслим бўлгани йўқ. Умуман мезбон сифатида жамоа сўнгги бор 5 май куни "Сўғдиёна"га ютқазган. "Андижон" 2008 йилги энг яхши натижасини такрорлашга интилмоқда. 5 ўриндаги ОКМК билан фарқ бор йўғи 2 очко. ОКМК эса октябрь ойининг сўнггида Андижонга келади. 

"Андижон"нинг етакчиларга қарши ўйинлари

"Насаф" - "Андижон" 0:1

"Пахтакор" - "Андижон" 1:1

"Андижон" - "Насаф" 0:0

"Нефтчи" - "Андижон" 0:0

"Андижон" - "Навбаҳор" 2:1

Александр Хомяков жамоаси ўз майдонида кечадиган беллашувда рақибини кичик ҳисобда ютишини тахмин қилиб қоламан. 

"Бухоро" - "Навбаҳор"

Бухоро

Суперлига. 21-тур

08/10/2023, 18:30

3
:
0
Тугади

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 33', Асадбек Собиржонов - 88', Темурхўжа Абдухолиқов - 90'

45'
90'
46'  Ҳумоюнмирзо Иминов (Жасур Холтўраев)
60'  Александар Станисавлевич (Асилбек Қаюмов)
77'  Шохруз Норхонов (Маҳмуд Жўрабоев)
77'  Всеволод Нихаев (Дилшод Жўраев)
77'  Фаррух Иброҳимов (Жамолиддин Убайдуллаев)
86'  Иззатилла Пўлатов
33'  Жамшид Искандеров
73'  Остон Ўрунов (Дониёр Абдуманнопов)
88'  Асадбек Собиржонов
88'  Жамшид Болтабоев
90'  Темурхўжа Абдухолиқов
90'  Дониёр Абдуманнопов

—  Аутсайдер ва етакчи ўртасидаги ўйинда фаворит аниқ. "Навбаҳор" барча томонлама рақибидан устун. Тан олинадиган фактор. Аммо томони шуки, "Навбаҳор" меҳмонда "Сўғдиёна" ва "Андижон"га енгилди. Бу билан айтмоқчиманки, "Навбаҳор" ютиб бўлмайдиган жамоа эмас. "Бухоро" айни пайтда Про лига эшиклари олдида турибди. Шу боис ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Бакаев ўз майдонида Бабаянга жанг таклиф қилади. Бу жангда "лочинлар"нинг имконияти юқори. 

"Сурхон" - "Олимпик" учрашуви 19 ноябрь санасига қолдирилган. 


Муаллифнинг телеграм канали - PRESSBALL

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика