

Суперлига
10-тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” 4:0
Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 19:00
Голлар: Зоран Марушич (Фарруҳ Сайфиев) 4’, Ратиньо (Зоран Марушич) 6’, Хуршид Ғиёсов (Жамшид Искандеров) 46’, Хуршид Ғиёсов (Владимир Йовович) 54’
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Шохруҳ Аъзамов, Азиз Исоқов
Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев
VAR: Ильгиз Танташев
AVAR: Тимур Гайнуллин
Назоратчи: Султонбек Зайлабидинов
Комиссар: Феруз Ғаниев
🟡 “Нефтчи”: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 8.Владимир Йовович (14.Далер Тухсанов, 62), 9.Хуршид Ғиёсов (11.Асилбек Жумаев, 62), 10.Жамшид Искандеров (27.Нурбек Сарсенбаев, 71), 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 20.Анвар Ғофуров, 32.Зоран Марушич (18.Стипе Перица, 62), 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Ратиньо (30.Рустамбек Фомин, 46).
Захира: 45.Акбар Тўраев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов, 23.Йован Жокич.
⚪️ “Қўқон-1912”: 13.Азизхон Исақов, 5.Жасурбек Ëқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Жавоҳир Сидиқов, 9.Жавоҳир Ҳусанов (18.Муҳриддин Пазилдинов, 58), 10.Шохруҳ Гадоев (99.Муҳаммаданас Ҳасанов, 58), 19.Шаҳзод Акрамов, 21.Ғуломҳайдар Гулямов, 22.Тома Табатадзе (33.Айюбхон Мухторов, 78), 44.Андро Гиоргадзе (15.Зафар Ҳакимов, 70), 69.Егор Кондратюк (94.Аслиддин Тоштемиров, 46).
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 8.Шота Гвазава, 20.Иқболжон Маликжонов.
🟨 Огоҳлантиришлар: Ратиньо (18), Гиоргадзе (29).
🟥 Четлатиш: Жавоҳир Сидиқов (43).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
84. Абдуғаниев Ҳакимов билан тўқнашиб кетди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
82. Ууух! Перицанинг яқин масофадан берган зарбасидан кейин Исақов ўзини кўрсатди.
81. Зарба! Жумаевнинг ҳаволатиб оширган узатмасидан сўнг Сарсенбаев бош билан ноаниқ зарба берди.
78. “Қўқон-1912”да алмаштириш: Табатадзе ўрнига Мухторов ўйинга қўшилди.
77. Ууух! Сарсенбаевнинг пасидан кейин Тухсанов ерлатиб зарба берди, сал ноаниқ.
75. “Нефтчи” тотал устунликка эга ва жуда-жуда кўп вазият яратмоқда. “Қўқон-1912”да бугун ҳимоя буткул ишдан чиқди.
72. Ууух! Перица тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйишга ҳаракат қилди, бироқ аниқлик етишмади.
71. “Нефтчи”да ўзгариш: Искандеров ўрнига Сарсенбаев майдонга тушди.
71. Жумаевнинг пасидан сўнг Перица ҳисобни оширди, бироқ ҳужумчи офсайдда қолган экан.
70. “Қўқон-1912”да алмаштириш: Гиоргадзе ўрнига Ҳакимов баҳсни давом эттиради.
70. Зарба! Салимовнинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
68. Зарбаа! Ғофуровнинг жарима майдончаси ичида туриб берган зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.
66. Зарбааа! Алибоевнинг олисдан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади.
62. “Нефтчи”да 3 та алмаштириш: Марушич ўрнига Перица, Ғиёсов ўрнига Жумаев, Йовович ўрнига Тухсанов тушди.
58. “Қўқон-1912”да 2 та ўзгариш: Ҳусанов ўрнига Пазилдинов, Гадоев ўрнига Ҳасанов туширилди.
58. Ууух! Марушичнинг пасидан кейин Йовович яқин масофадан ўта ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.
54. ГОЛ! Йововичнинг пасидан кейин тўп қабул қилиб олган Ғиёсов пастки бурчакка зарба йўллаб, дублга эришди — 4:0! ⚽️
52. Зарба! Искандеровнинг зарбасидан кейин дарвозабон хавфни бартараф этди.
51. Зарба! Марушичнинг пасини қабул қилиб олган Ғиёсов алдамчи ҳаракатларни амалга ошириб, чап оёқда зарба йўллади, Исақов қайтарди.
49. Зарба! Абдуғаниевнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
46. ГОЛ! Искандеровнинг пасидан сўнг Ғиёсов ҳисобни йириклаштирди — 3:0! ⚽️
46. Иккинчи таймга старт берилди!
46. “Нефтчи”да алмаштриш: Ратиньо ўрнига Фомин учрашувни давом эттиради.
46. “Қўқон-1912”да ўзгариш: Кондратюк ўрнига Тоштемиров туширилди.
Биринчи бўлим тугади. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
43. Жавоҳир Сидиқов оёғини тик кўтарган ҳолда Абдуғаниевнинг биқинига тепгани учун майдондан четлатилди. 🟥
41. Ууух! Нурмуҳаммад Абдуғаниевнинг олисдан йўллаган зарбаси хавфлидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
38. Салимовнинг Кондратюк томон узун пасини Эргашев йўққа чиқарди, посбон дарвозасидан чиқиб келиб тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.
35. Ууух! Акрамовнинг ерлатиб берган пасидан кейин Кондратюк зарба бермоқчи бўлди, бироқ дарвозабон Эргашев тўпни эгаллаб олди.
32. “Қўқон-1912” тўпга эгалик қилган ҳолда қандай қилиб олдинга ўтиш ҳақида бош қотирмоқда.
29. Гиоргадзе Алибоевни йиқитди ва огоҳлантирилди. 🟨
28. Ратиньонинг Йовович томон яхши ўйланган паси йўл-йўлакай рикошет ҳосил қилиб, қўқонликларга насиб этди.
25. Зарбааа! Ғиёсовнинг чап оёқда яқин масофадан берган зарбасига сал аниқлик етишмади.
22. Цигер жарима майдончаси ичида Исақовга халақит қилгани учун фоль қайд этилди.
18. Ратиньо Салимовга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди. 🟨
15. Сайфиевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Исақов тўпни узоқлаштирди.
12. Ууух! Қандай имконият! Гадоевнинг бош билан берган узатмасидан сўнг Кондратюк яқин масофадан тўпни дарвозага киритолмади.
9. Ғофуров майдон марказида Табатадзени ушлаб қолди, қоида бузиш қайд этилди.
6. ГОЛ! Марушичнинг пасидан кейин Ратиньо олис масофадан пастки бурчакни нишонга олди — 2:0! ⚽️
4. ГОЛ! Йовович марказ бўйлаб олдинга интилди ва Сайфиевни тўп билан таъминлади, унинг пасидан сўнг Зоран Марушич дарвозани ишғол қилди — 1:0! ⚽️
1. Ўйин бошланди!



