UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  18 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

Суперлига. "Навбаҳор" — Йовович 0:3 Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" — Йовович 0:3

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

Навбаҳор

Суперлига. 20-тур

26/09/2024, 18:30

3
:
0
Тугади

Сўғдиёна

Владимир Йовович - 48', Владимир Йовович - 51', Владимир Йовович - 69'

45'
90'
53'  Азим Аҳмедов (Комилжон Тожиддинов)
53'  Тома Табатадзе (Наврўзбек Иминжонов)
69'  Йован Жокич
72'  Сияваш Ҳақназарий (Русланбек Жиянов)
72'  Филип Иванович (Гиорги Никабадзе)
80'  Аброр Исмоилов (Музаффар Мўминов)
38'  Хондамир Мустафоқулов
48'  Владимир Йовович
48'  Станислав Андреев
51'  Владимир Йовович
51'  Станислав Андреев
61'  Станислав Андреев (Алишер Салимов)
69'  Владимир Йовович
69'  Суҳроб Иззатов
77'  Владимир Йовович (Умидбек Султонов)
77'  Самандар Мавлонқулов ()
87'  Хондамир Мустафоқулов (Фазлиддин Омонкелдиев)
89'  Алишер Салимов

Ўзбекистон Суперлигаси. 20-тур.

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 0:3

26.09.2024 (пайшанба)

“Марказий” стадиони. Наманган  

18:30

Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Никита Афиногенов, Амир Галеев, Рустам Чориев; 

ВАР ҳаками: Найим Қосимов;

АВАР: Ришат Нугманов;

Назоратчи: Марат Исмоилов;

Комиссар: Даврон Иброҳимов.

Голлар: 0:1 — 48, Владимир Йовович (Станислав Андреев), 0:2 — 51, Владимир Йовович (Станислав Андреев), 0:3 — 69, Владимир Йовович (Сухроб Иззатов).

"Навбаҳор": 18.Элдор Суюнов, 7.Азим Аҳмедов (55.Комил Тожидинов, 53), 8.Сияваш Ҳақназари (17.Руслан Жиянов, 72), 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович (21.Гиорги Никабадзе, 72), 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе (71.Наврўз Иминжонов, 53), 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Аброр Исмоилов (20.Музаффар Мўминов, 80).

Захира: 35.Санжар Қувватов, 11.Сардор Рашидов, 12.Саидазамат Мирсаидов, 24.Достон Абдулхаев.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 8.Владимир Йовович (99.Умид Султонов, 77), 9.Самандар Мавлонқулов (68.Сардор Ҳошимов, 77), 14.Люпчо Дориев, 15.Хондамир Мустафоқулов (82.Фазлиддин Омонкелдиев, 87), 23.Сухроб Иззатов, 28.Станислав Андреев (6.Алишер Салимов, 61), 32.Нодир Соибов, 33.Олег Зотеев.

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 5.Жасур Ёқубов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 17.Самандар Синдаров, 42.Сардор Эркинов.

Огоҳлантириш: Хондамир Мустафоқулов (38), Йован Жокич (69), Алишер Салимов (89).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+4. Хавфли вазият! Дориев бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Алишер Салимов огоҳлантирилди.

87. "Сўғдиёна"да ўзгариш.

82. Искандеровнинг чап қанотдан йўллаган зарбасини Митрович бартараф этди.

80. "Навбаҳор"да сўнгги ўзгариш.

77. "Сўғдиёна"да икки ўзгариш.

75. Суҳроб Иззатов "Сўғдиёна"нинг тўртинчи голини урди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилди.

74. Исмоиловнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

72. "Навбаҳор"да икки ўзгариш. 

69. ГОЛ! Йовович Иззатовнинг саъй-ҳаракатларидан сўнг деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, хет-трикни расмийлаштирди!

68. Ҳамробеков ва Тожиддиновнинг зарбалари "Сўғдиёна" ҳимоячиларидан қайтди.

64. Митрович "Навбаҳор" хавфли ҳужумининг олдини олди.

60. "Сўғдиёна"да ўзгариш.

56. Искандеровнинг бурчакдан узатган тўпини Ҳақназарий зарба билан якунлади, бироқ бироз аниқлик етишмади.

53. "Навбаҳор"да икки ўзгариш.

51. ГОЛ! Йовович узоқ масофадан Суюнов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб, дублга эришди!

48. ГОЛ! Йовович ўнг қанотда Сайфиевни алдаб ўтиб, рақиб жарима майдонига кириб борди ва аниқ зарба билан ҳисобни очди! 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+3. Табатадзе "Сўғдиёна" жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам қоидабузарлик содир этилмаганини маълум қилди. ВАРда вазият кўриб чиқилди, аммо қарор ўзгармади.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Хавфли вазият! Искандеровнинг жаримадан узатмаси Ивановичнинг зарбаси билан якунланди. Митрович тўпни эгаллаб олди.

42. Икки жамоа футболчилари тортишиб қолишди. Сабаби икки рақибини алдашга уринган Искандеров йиқитилди.

38. Мустафоқулов "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужумида Исмоиловни қўполлик билан тўхтатгани учун огоҳлантирилди. 

34. Исмолов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

32. Дориев ва Зотеевнинг зарбалари "Навбаҳор" футболчиларига тегиб қайтди.

30. Искандеровнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

29. Аҳмедовнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

28. Табатадзе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

25. Иззатов бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

23. Аҳмедов Қобиловга нисбатан анча кескин ўйнади. 

21. Хавфли вазият! Сиявашнинг бурчакдан узатган тўпини Жокич бош билан дарвозага тўғрилаб қўйди, аммо унинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

17. Мавлонқуловнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Болтабоев қайтарди.

15. Табатадзенинг зарбаси йўлига Аҳадов тўғаноқ бўлди.

14. Ҳимояга ёрдамга қайтган Аҳмедовга нисбатан яна фол ишлатилди.

12. Майдон марказида Аҳмедовга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

9. Жокич "Сўғдиёна"нинг навбатдаги ҳужумини бартараф этди.

8. Стандарт вазият Зотеевнинг зарбаси билан якунланди. Ҳимоячининг бош билан йўллаган зарбаси кучли чиқмагани боис Суюновга қийинчилик туғдирмади.

7. Ҳақназарий Мустафоқуловга нисбатан қўполлик ишлатди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди.

5. Табатадзенинг ўнг қанотдан узатган тўпини Қобилов қайтариб юборди.

4. Мавлонқулов ҳужумда Сайфиевга нисбатан қўполлик ишлатди.

2. Дастлабки дақиқаларда икки жамоа ҳам фаоллик намойиш этмоқда, бироқ хавфли вазият содир этилгани йўқ.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Навбаҳор" оқ, "Сўғдиёна" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +14   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика