UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Де Дзерби "Тоттенхэм"да ишлашга тайёр, агар...  0 08:52Мбаппе: "Реал"нинг ҳар бир ўйинида майдонга тушишни хоҳлайман. ЖЧ-2026 туфайли ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман"  1 08:25Левандовски "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди  0 07:56"Реал" Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда — Романо  1 07:30Ла Лига. Март ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  4 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  6 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  5 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  3 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  13 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  1

Суперлига. Намангандаги очилиш ўйинида Бабаян Абрамовга имконият қолдирмади Янгиликлар

Суперлига. Намангандаги очилиш ўйинида Бабаян Абрамовга имконият қолдирмади

Суперлига 1-тури доирасидаги "Навбаҳор" – "Динамо" беллашуви бўлиб ўтди.

Суперлига

1-тур

НАВБАҲОР – ДИНАМО 3:1 (ТУГАДИ)

"Марказий" стадиони. 18:30

Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов

Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко

Тўртинчи ҳакам: Хушнуд Суюнбоев

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Александр Сидоров

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Аброр Исмоилов (Жамшид Болтабоев) 19, (1:0), Тома Табатадзе 48 (2:0), Жоэль Кожо (Ҳислат Ҳалилов) 52 (2:1), Тома Табатадзе (пенальти) 84 (3:1).

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 8.Сияваш Ҳақназари ( 17.Руслан Жиянов, 46), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе (33.Шодиёр Шодибоев, 90), 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Аброр Исмоилов (11.Асадбек Собиржонов,66)

Захира: 12.Александр Лобанов, 7.Азим Аҳмедов, 21.Гиорги Никабадзе, 24.Достон Абдулхаев, 27.Озодбек Ўктамов, 71.Наврўзбек Иминжонов.

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 4.Одилбек Абдумажидов, 6.Артём Сокол (17.Салим Мустафоев,46), 7.Франсис Нарх (21.Анвар Ҳожимирзаев,66), 8.Хислат Халилов (9.Ҳумоюнмирзо Иминов,66), 10.Жоэль Кожо, 22.Санжар Шоаҳмедов, 23.Фарруҳ Икромов (58.Ҳусниддин Ғофуров,86) 26.Комил Шарофутдинов (с), 29.Владимир Козак (18.Дилшод Раҳматуллаев,23), 44.Душан Мийич.

Захира: 1.Фарход Раҳматов,  11.Дамир Темиров, 14.Баҳодир Насимов, 30.Абубакир Мўйдинов, 

Огоҳлантириш: Одил Ҳамробеков  ("Динамо") 14, Душан Мийич ("Динамо") 27, Францис Нарх ("Динамо") 39, Одил Абдумажидов ("Динамо") 57, Комил Шарафутдинов ("Динамо") 83, Салим Мустафоев ("Динамо") 87

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+5. Шодиёр Шодибоев "Динамо" дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқди. Аммо сўнгги паллада меҳмонлар посбони Равшабек Ягудин тўпни ушлаб олди.

90. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Тома Табатадзе ўрнига Шодиёр Шодибоев тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЗАРБАА. Собиржоновнинг зарбаси ноаниқ. 

87. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо", Салим Мустафоев

86. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Фарруҳ Икромов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди. 

84. ГОООООООООООЛ. Тома Табатадзе пенальтини аниқ амалга оширди. 

83. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо", Комил Шарафутдинов

82. ПЕНАЛЬТИ. Жиянов киймидан тортиб қолингани учун пенальти белгиланди. 

79.  "Навбаҳор" футболчилари жарима майдончаси ичида йиқитилди. Раҳим Каримов ВАР олдига йўл олди. 

77. "Динамо" 9 йилдан сўнг Наманганда гол урди. 

66. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Ҳислат Ҳалилов ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминов тушди. 

66. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Францис Нарх ўрнига Анваржон Хожимирзаев тушди. 

66. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Аброр Исмоилов ўрнига Асадбек Собиржонов

62. ЗАРБАА. Сайфиев йўллаган зарбани Ягудин қайтарди. 

60. ЗАРБА. Тома Табатадзенинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

57. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо", Одил Абдумажидов

52. ГООООООООООООООООЛ. "Динамо" ҳисобни қисқартирди. Ҳалиловдан тўпни қабул қилиб олган Кожо ўзи жарима майдончасига кириб бориб гол урди. Гол тозе, ўйиндан ташқари ҳолат йўқ.  

48. ГОООООООООООООООЛ. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Жиянов боши билан дарвозага йўллади. Дарвозабон қайтарган тўпни Табатадзе қийинчиликсиз дарвозага киритиб қўя қолди.

46. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Сияваш Ҳақназарий ўрнига Руслан Жиянов тушди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Артём Сокол ўрнига Салим Мустафоев тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45+2. Раҳимбек Каримов ўйинни давом эттиришни буюрди. 

45+2. Ҳислат Ҳалиловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Ҳислат Ҳалилов жарима майдончаси ичида йиқитилди. Пенальти ёки йўқ? Ўйин давом этмоқда. 

43. "Динамо"нинг қарши ҳужуми ўхшамади. Шоаҳмедовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

39. ОГОҲЛАНТИРИШ. Францис Нарх, "Динамо"

33. Томадан кейин Иванович зарба йўллади. Ноаниқ. Устунлик тўлиқ мезбонларда. 

32. ЗАРБАААААААА. Тома Табатадзе ҳимоячи таъқибидан қочиб Ягудин дарвозасига мураккаб зарба йўллади. Дарвозабондан чиройли сейв. 

27. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо", Душан Мийич

25. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Владимир Козак ўрнига Дилшод Раҳматуллаев тушди. 

23. Абрамов Бабаянга қай тариқа жавоб берар экан? Ўйинни кузатишда давом этамиз. 

19. ГОООООООООООООООЛ. "Навбаҳор" учрашувда ҳисобни очди. Искандеров - Болтабоев - Исмоилов комбинацияси гол билан якунланди. Аброр Исмоилов Болтабоевнинг пасини бош билан голга айлантирди. 

14. ОГОҲЛАНТИРИШ. Суперлига 2024 йилги мавсумдаги биринчи сариқ карточка. Одил Ҳамробеков огоҳлантирилди. 

10. ЗАРБААА. Ҳамробеков ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни қабул қилиб олиб зарба йўллади. Зарба хавфли чиқди. 

8. ЗАРБААА. Искандеров жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Ноаниқ. 

6. Жоэль Кожо ҳужумга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди. Ҳимоячилар имкон бермади. 

3. Маълумот учун "Динамо" ўз тарихида Наманганда ҳали ғалаба қозонмаган. 

1. Илк дақиқалардан "Навбаҳор" тўп назоратини қўлга олмоқда. 

- Ўйинга старт берилди. Суперлига-2024 бошланди. 

- Учрашув 18:30да старт олади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика