UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  0 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  9 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  16 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   11 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  6 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2

Суперлига. "Навбаҳор" Қаршида бир очко қўлга киритди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" Қаршида бир очко қўлга киритди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйинниг энг асосий вазиятлари билан танишиб бориш мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ

Учрашувниг 6-дақиқасида Одилжон Ҳамробековнинг зарбасидан кейин Акбар Тўраев тўпни қайтарди. 8-дақиқада Меҳмоновнинг дарвозага бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўпни дарвозабон Эргашев ушлаб олди.

11-дақиқада Кенжабоевнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Тўраев бартараф этиб, тўпни қайтарди.  17-дақиқада Турғунбоевнинг дарвоза томон йўллаган зарбасидан кейин тўпни мезбонлар посбони Эргашев ушлаб олди. 

21-дақиқада Шароф Муҳитдинов ўнг оёғи билан жуда чиройли гол урди - 1:0.

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

67-дақиқада шериклари бошлаган ҳужумни Сардор Сулаймонов гол билан якунлади - 1:1. 

73-дақиқада Ислом Кенжабоевнинг кучли зарбасини ҳимоячи дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборди.

80-дақиқада Одилжон Ҳамробековнинг кучли зарбасидан сўнг Тўраев тўпни катта қийинчилик билан қайтарди.


Суперлига. 16-тур.
8 июль (якшанба)
21:00 - “Насаф” – “Навбаҳор” 1:1
Ҳакамлар
: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент), Дониёр Сайлавов (Тошкент), Ришат Нўъмонов (Тошкент), Абдурашид Худойберганов (Тошкент),
Назоратчи – Артем Арутюнов (Тошкент).
Комиссар – Бахтиёр Намозов.
Голлар: Шароф Муҳитдинов 21, - 1:0. Сардор Сулаймонов 67, - 1:1.
“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Азизжон Ғаниев (52. Шерзод Темиров, 57), 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Дилшод Саитов (9.Амиржон Сафаров, 46), 17.Дониёржон Нарзуллаев, 20. Ислом Кенжабоев (30. Худоёрхон Саъдуллаев, 83), 31.Сайдулло Раҳматов, 38. Акмал Мозговой.
Захира: 35. Санжар Қувватов, 65. Машҳуржон Муҳаммаджонов.    

“Навбаҳор”: 45.Акбар Тўраев, 5. Игорь Голбан, 6.Остон Ўрунов, 7.Шерзодбек Каримов (8.Аюбхон Нўъмонов, 66), 10. Азизбек Турғунбоев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 30. Дарко Никач (22.Рўзимбой Аҳмедов, 46), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Томислав Пайович (17.Сардор Сулаймонов, 25), 44.Дарко Станоевич.  
Захира: 35.Дилшод Ҳамроев, 9.Дилшод Жабборов, 14. Илҳом Бойдедаев, 15.Азамат Алланиёзов, 24.Давронбек Ҳошимов, 99. Сарвар Солиев.

Огоҳлантиришлар: Аъзам Алиев 46, Рўзимбой Аҳмедов 77, Дарко Станоевич 79, Аюбхон Нўъмонов 87, Сайдулло Раҳматов 90+1.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика